Шу кунлар юртимиз бўйлаб Ўзбек тили байрамига тайёргарлик ишлари кенг кўламда олиб борилмоқда. Барча вазирлик, ташкилот, корхоналар бу қутлуғ санани муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўришмоқда.

“Uzbekistan Airports” АЖ жамоаси бугун “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ташкил этди. Тадбир пойтахтимиздаги Адиблар хиёбонида буюк адиб ва мутафаккир, ўзбек адабий тилининг асосчиси Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш билан бошланди. 

“Uzbekistan Airports” АЖ Бошқаруви раиси ўринбосари тадбир иштирокчилари ва меҳмонларни Ўзбек тили байрами билан табриклар экан, шундай деди:

Жамиятимиз расман ўз фаолиятини бошлаганига ҳали унча кўп вақт бўлган бўлмаса-да, тўлиқ давлат тилида иш юритишни йўлга қўйдик. Барча халқаро аэропортларимиз ҳудудидаги ёзувлар, аввало, ўзбек тилида, сўнг бошқа халқаро тиллардаги ёзувларга алмаштирилди. Бу жуда муҳим. Тил яшаса, миллат ҳам яшайди, дейилгани бежиз эмас. Ҳаво дарвозалари, бу Ўзбекистонимизнинг остонаси. Унда ўзбекона руҳ сезилиб туриши, келаётган меҳмонларга ўзбек заминига қадам қўяётганини эслатиб турувчи омиллар бўлиши керак. Бу - омил, шубҳасиз, ўзбек тилидир. 

Тадбир жуда қизиқарли ва жонли ўтди. Иштирокчилар “Uzbekistan Airports” АЖ тизимида олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиш имконига эга бўлишди.

Дарҳақиқат, инсоният пайдо бўлибдики транспорт воситалари шаҳар, давлатларни, қитъаларни бир-бири билан боғлаб келади. Ҳеч бир юрт тараққиётини транспорт соҳасисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Ватанимиз остонаси ҳисобланган халқаро аэропортларимизнинг юртимиз ривожида тутган ўрни салмоқли эканлигини яхши ҳис этамиз.

Узоқ-яқиндан келадиган меҳмонларнинг илк қадам қўядиган манзили ҳам, сайёҳларга “ташриф қоғози” ҳам – шу! Ҳаво кемасидан тушибоқ, Ўзбекистоннинг мусаффо ҳавосидан айни шу ерда нафас олишади, заминимиз тафтини ҳис қилишади, кўрку тароватидан баҳра олишади. Шундай экан, халқаро аэропортларимиз миллий қиёфамизга мос бўлмоғи керак. Унда ўзлигимиз, юзимиз, миллий қадриятларимиз акс этиши шарт! Бунинг энг асосий омили – тил! Давлат тили!

Дунёнинг узоқ бир нуқтасидан келган инсон “Ассалому алайкум, хуш келибсиз” деган ўзбекча лутф билан қарши олинса, қандай яхши.

Хуллас, бугунги тадбир “Uzbekistan Airports” АЖ жамоасининг Тил байрамига ўзига хос туҳфаси бўлди, десак янглишмаган бўламиз.

photo_2020-10-19_20-29-50.jpg

photo_2020-10-19_20-29-55.jpg

photo_2020-10-19_20-30-06.jpg

photo_2020-10-19_20-30-02.jpg

photo_2020-10-19_20-29-59.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили – фахримиз
Жамият
20:31 / 19:10:2020