Форум иштирокчилари “Дўстлик уйи”да (+видео)
Дунёнинг турли ҳудудларида жанжаллар бўлаётган бир пайтда Ўзбекистон байрамлар, халқаро учрашув ва дўстлик форумлари оғушида. Мана икки кундирки, Фарғонада “Марказий Осиё ва Озарбайжон дўстлик форуми” давом этмоқда.
Унинг иштирокчилари бўлган олти давлат вакиллари (улар орасида депутатлар, ҳукумат аъзолари, ёзувчи ва шоирлар, фаол жамоатчилар бор) Фарғона шаҳридаги “Дўстлик уйи” фаолияти билан танишдилар. Маълумки, бу ерда турли миллатлар миллий маданий марказлари жойлашган. Форум иштирокчилари уларнинг ҳар бирида бўлиб барча масалаларда тажриба алмашдилар. Марказнинг фаоллари билан учрашувлар куй-қўшиқларга уланиб кетди.



Ха, Фарғонадаги ҳашаматли бино уларнинг ихтиёрида. Марказда тил ўрганиш, миллий чолғу асбоблари ва рақс тўгараклари, ҳунармандлик ҳамда миллий тиллардаги кутубхоналар мавжуд. Вилоятдаги ҳеч бир тадбир йўқки, унда қирғиз, тожик, татар, рус, турк, немис ва бошқа миллий маданий марказлар иштирок этмаган. Ҳар ойда шаҳар ва туманларда битта марказнинг “Дўстлик” оқшомлари бўлиб ўтади.


Хорижлик меҳмонлар миллий-маданий марказлар учун яратилган шароитларга юқори баҳо беришди.
“Дўстлик уйи”га ташриф очиқ осмон остидаги саҳнада ташкил этилган гала концерт билан давом этди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/oFXjQvtfrEc" title="“Do‘stlik stelasi” – birlik ramzi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео, сурат), ЎзА