Фирузжани енгган Вашье-Лаграв Синдоровга қарши дона суради
Бугун, 16 май куни Руминия пойтахти Бухарест шаҳрида давом этаётган шахмат бўйича “Superbet Chess Classic Romania 2026" халқаро турнирининг 3-турида ҳамюртимиз Жавоҳир Синдоров қора доналарда франциялик Максим Вашье-Лаграв қаршилигини енгишга ҳаракат қилади.
Мукофот жамғармаси 475 минг АҚШ долларидан иборат мазкур турнирнинг кеча ўтказилган 2-тур баҳсида Жавоҳир Синдоров оқ доналарда ҳиндистонлик Рамешбабу Праггнанандха билан куч синашди.

Тенг курашлар остида ўтган ўйиннинг 20-22-юришлар ҳолатидаги ноаниқлик ҳиндистонлик шахматчини устунликка олиб чиқди ва бу охир-оқибат Синдоровнинг очко йўқотиши билан якунланди.
Мазкур турда франциялик Максим Вашье-Лаграв қора доналарда ҳамюрти Алиреза Фирузжани, германиялик Винсент Каймер оқ доналарда руминиялик Богдан-Даниэль Дикни мағлубиятга учратди.
Жорден ван Форест (Нидерландия) - Уэсли Со (АҚШ), Фабиано Каруана (АҚШ)- Аниш Гири (Нидерландия) ўртасидаги ўйинларда муроса йўли танланди.

Эслатиб ўтамиз, турнирда ғолибликни қўлга киритган шахматчи 100 минг, 2-ўрин соҳиби 65 минг АҚШ доллари билан тақдирланади. Шунингдек, қолган поғоналардан жой эгаллаган шахматчилар ҳам белгиланган миқдордаги мукофот суммаларига эга чиқади.
9 та турдан иборат мусобақалар 23 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА