Финляндиялик талабалар Самарқандда

2023 йил октябрда Ўзбекистон – Финляндия педагогика институти ректори Шаҳзода Негматова Финляндия давлатига ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг олий таълим муассасалари билан дастлабки ҳамкорлик алоқаларини ўрнатган эди.

Куни кеча Финляндиянинг ўн иккита олий таълим муассасасидан 20 дан зиёд профессор-ўқитувчи ва талабалар ўзаро ҳамкорлик асосида Самарқанддаги нуфузли педагогика институти билан танишиш, ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида юртимизга келди.

Мазкур ташриф доирасида дастлаб олийгоҳ ректори Шаҳзода Негматова меҳмонлар билан учрашув ўтказди. Ҳамкорликда ташкил этилиши кутилаётган “Фин тилини ўқитиш маркази”да финляндиялик профессор-ўқитувчилар, айниқса, ёш талабаларнинг иштироки муҳим экани таъкидланди.

Финляндиянинг таълимдаги ютуқлари босқичма-босқич институтда ҳам татбиқ этилаётгани тўғрисида видео ва тақдимотлар орқали маълумот берилди. Ўзаро мулоқот давомида келгусида амалга ошириш мумкин бўлган лойиҳалар муҳокама қилинди.

– Самарқанд шаҳри менда ажойиб таассурот қолдирди, – деди Ҳелсинки университети профессори, делегация раҳбари Цирке Макинен. – Ушбу кўҳна масканда мамлакатимиз билан биргаликда очилган педагогика институти биз учун катта янгилик бўлди. Биз институт раҳбари билан кўп масалалар юзасидан ўзаро фикр алмашдик. Уларнинг мақсадлари катта. Ўйлайманки, таълимдаги бу жонбозлик тез орада ўз самарасини беради.

Қайд этиш жоиз, айни кунларда юртимизда ўтказилаётган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ўзбекистон – Финляндия боғи”нинг илк ниҳоллари финляндиялик ёшлар билан биргаликда экилди.

– Регистон майдонини кўриш орзуим эди, бугун у амалга ошди, – дейди Ҳелсинки университети талабаси Рауҳама Регина. – Ўзбекистоннинг чиройли табиати, буюк тарихи мени ҳайратда қолдирди. Бу ҳақда интернетда ўқигандим, лекин бугун кўзларим билан кўриб тушундимки, ушбу мамлакатга тез-тез келиб туриш керак экан. Биз бугун институтда янги ташкил этилаётган «Фин тилини ўқитиш маркази» ҳақида эшитдик. Албатта, бу жуда ажойиб ва манфаатли қадам бўлар эди. Биз курсдошларимиз билан мазкур лойиҳага ёрдам беришга тайёрмиз.

Учрашув якунида меҳмонлар учун махсус концерт дастури ташкил этилди, шунингдек, уларга эсдалик совғалари туҳфа қилинди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Фин тилини ўқитиш маркази” ташкил этилади