Фестиваль иштирокчилари ёшлар билан учрашди
Аввал хабар берилганидек, Фарғонада “Адабий дўстлик - абадий дўстлик” шиори остида халқаро адабиёт ва китобхонлик фестивали бўлиб ўтмоқда. Унинг ишида 30 га яқин мамлакатлардан келган шоир ва ёзувчилар, адабиётшунос олимлар иштирок этишяпти.
Бугун фестиваль тантаналари Фарғона давлат университетида давом этди.
– Адабиёт равнақи ёш ёзувчи - шоирларга қанчалар боғлиқ бўлмасин, худди шунингдек, ёш китобхонларга, уларнинг маънавий руҳияти ва эҳтиёжи, талабига ҳам боғлиқдир, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо. – Президентимиз ёш ижодкорларни қўллаб - қувватлар эканлар, китобхонлик даражасини ошириш ҳам давлат сиёсати мақомини олди.
Тадбирда Туркия, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва бошқа мамлакатлардан келган ижодкорлар сўзга чиқиб, адабиёт халқлар бирдамлигига хизмат қилувчи энг қудратли восита эканини қайд қилдилар.
[photobank-Фото ID: 482733]
Фестиваль қатнашчиларининг ёшлар, ёш ижодкорлар билан учрашуви давомида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига янги қабул қилинганларга аъзолик гувоҳномалари топширилди.
Адабиёт ва китобхонлик фестивали давом этмоқда.
Муҳаммаджон Обидов,Элёр Олимов(видео, сурат),
ЎзА