Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан зарур чоралар кўрмоқда.

Шунга қарамай ижтимоий тармоқларда фермерларнинг розилигисиз ҳосилнинг давлат режасидан ортиқча қисмини мажбуран олиб қўйилаётганлиги ҳақида мурожаатлар келиб тушмоқда. Бундай ҳаракатлар ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган ислоҳотларга салбий таъсир кўрсатади. Зеро, айрим мансабдор шахсларнинг амалдаги қонунларга риоя этмаслиги ёки била туриб ўз манфаати йўлида фойдаланиши фуқароларнинг асосли эътирозига сабаб бўлмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 6 мартдаги “Ғалла етиштириш, харид қилиш ва сотишга бозор тамойилларини кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2021 йил ҳосилидан бошлаб давлат томонидан ғаллага харид нархини белгилаш амалиётидан тўлиқ воз кечилди, давлат хариди тўлиқ бекор қилинди. Фермер етиштирган ғалла барча истеъмолчиларга, жумладан, донни қайта ишловчи корхоналар, ғаллачилик кластерлари ва трейдерларга биржа савдолари орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар (фьючерс, форвард ва бошқалар) асосида эркин нархларда сотилмоқда. Шунингдек, қонунчиликка кўра, фермер хўжалиги ўзи етиштирган маҳсулотини истеъмолчиларга реализация қилиш ҳуқуқини ўз хоҳишига кўра тасарруф этади. Тузилган контрактация шартномаларига мувофиқ давлат эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини назарда тутилган ҳажмларда етказиб берилишини таъминлаш мажбуриятига эга.

Фермер ҳам тадбиркор ҳисобланади, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддасига асосан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Фермер хўжалигининг фаолиятига ноқонуний аралашган, ноқонуний қарорлар қабул қилган ва моддий зарар етказган мансабдор шахслар суд олдида жавоб бермоқда.

– Контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқчаси фермер хўжалигининг мулки ҳисобланади, – дейди Андижон вилояти фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлими бошлиғи Авазбек Сидиқов. – Фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи эса давлат ҳимоясида. Шу маънода жорий йилнинг ўтган олти ойида Андижон вилоятида тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналардан фермер хўжаликларининг ҳақдорлигини ундириш бўйича 71250 миллиард сўмлик 1 минг 429 та талабнома киритилди. Талабномаларга асосан 390 та корхонадан 11 миллиард 200 миллион сўмлик қарздорлик фермерлар фойдасига ундириб берилди. Судларга 59 миллиард 745 миллион сўмлик 971 та давъво аризаси киритилди. 57 миллиард 561 миллион сўмлик 911 та даъво суд томонидан қаноатлантирилди. Мисол учун, Қўрғонтепа туманлараро иқтисодий судининг қарори билан “Сохиб омад барака” МЧЖ кластеридан 89 та фермер хўжалигининг 9 миллиард 302 миллион сўми, Андижон туманлараро иқтисодий судининг қарори билан Олтинкўл тумандаги 148 та фермер хўжалиги 6 миллиард 897 миллион сўм, Бўстон туманлараро иқтисодий судининг қарори билан “Водий саноат фахри” МЧЖ кластеридан 178 та фермер хўжалигининг 4 миллиард 608 миллион сўм маблағи ундириб берилди.

Айни вақтда кенгашнинг жойлардаги вакиллари мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари ва хатти-ҳаракатлари юзасидан судларга даъво аризалари киритмоқда. Масалан, “Мақсад Али умиди” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризага асосан Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 15 апрелдаги қарори билан Исбоскан тумани ҳокимининг фермер хўжалигининг ер майдонини захирага қайтариш ҳақидаги 2020 йил 25 декабрдаги қарори, “Бўстанов Азимжон ниҳоллари” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризасига асосан Андижон туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 12 майдаги қарори билан Исбоскан туман ҳокимининг фермер хўжалигининг ер майдонини захирага қайтариш ҳақидаги 2020 йил 1 декабрдаги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди. Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шу боис ҳам Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши қонунсиз ҳолатларга дуч келган фермерларга ўз вақтида мурожаат қилишларини сўрайди.

Сайёра Шоева

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермер хўжалигининг фаолиятига ноқонуний аралашган мансабдорлар судда жавоб бермоқда