Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан соҳада янги имкониятлар эшиги очилди.

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бир қатор ҳуқуқларга эга бўлди. Хусусан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиши, судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиши мумкин.

Сўнгги йилларда яратилган имкониятлардан фойдаланаётган Навоий вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳам ер эгаларининг қонуний ҳуқуқ-манфаатларини судларда ва судгача бўлган жараёнларда ишончли ҳимоя қилмоқда.

Фермер ҳам тадбиркор, “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддасига асосан давлат органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорлик фаолияти субъектларининг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Фермер хўжалигининг фаолиятига ноқонуний аралашган, ноқонуний қарорлар қабул қилган ва моддий зарар етказган мансабдор шахслар суд олдида жавоб бермоқда.

– Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг контрактация шартномаларида назарда тутилган ҳажмлардан ортиқчаси фермер хўжалигининг мулки ҳисобланади, – дейди Навоий вилояти фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Камол Орзиев. – Фермер хўжалигининг мулк ҳуқуқи эса давлат ҳимоясида. Шу маънода жорий йилнинг ўтган олти ойида Навоий вилоятида тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналардан фермер хўжаликларининг ҳақдорлигини ундириш бўйича Кармана туманидаги кластер корхоналари томонидан жами 64 та фермер хўжалигига тўлашга қолган жами 6 миллиард 898 миллион сўм ҳақдорлик маблағлари, Навбаҳор туманида 182 та фермер хўжаликларига 35 миллиард 155 миллион сўм, жами 27 та фермер хўжаликларига 1 миллиард 242 миллион 649 минг сўм ҳақдорлиги Хатирчи туманидаги “Навоий бахт текстил” МЧЖдан кластер корхоналари раҳбари номига талабномалар киритилиб, маблағлар тўлиқ ундирилди.

Шу каби, судларга 307,6 миллион сўмлик 32 та даъво аризаси киритилиб, 287 миллион сўмлик 30 та даъво ариза судлар томонидан қаноатлантирилди. Хусусан, Навбаҳор туманлараро иқтисодий судининг қарори билан “Навоиазот” АЖдан “Навбаҳор шолиси”  фермер хўжалиги фойдасига 42 миллион сўм маблағи ундириб берилди. Хатирчи тумани А.Навоий ҳудудидаги боғдорчилик йўналишидаги “Хатирчи агропрестиж” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, 11 нафар фуқарони мевали боғ ер майдонидан ўзбошимчалик билан фойдаланиб, фермер хўжалиги иш фаолиятига тўсқинлик қилганлиги сабабли фуқаролик ишлар бўйича Кармана туманлараро судига мевали боғ ер майдонидан мажбурий тартибда чиқариб юбориш хақида даъво аризаси киритилиб, суд томонидан даъво қаноатлантирилди ва фуқаролар мевали боғ ер майдонидан чиқариб юборилди.  

Олтинсой ҳудудидаги узумчилик йўналишидаги “Шукурулла ҳожи Исломжон” фермер хўжалигини, “Бахшижар кишмишлари” фермер хўжалигини токзор ер майдонини ўзбошимчалик билан эгаллаб олган 2 нафар фуқарога нисбатан токзор ер майдонидан чиқариб юбориш ва 10 млн. сўм келтирилган зарарни ундириш бўйича фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, судга даъво аризаси киритилди.

Суд томонидан ушбу даъводаги келтирилган зарар қисман қаноатлантирилиб, токзор ер майдонидан мажбурий чиқариб юбориш хақида ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Айни вақтда кенгашнинг жойлардаги вакиллари мансабдор шахсларнинг ноқонуний қарорлари ва хатти-ҳаракатлари юзасидан судларга даъво аризалари киритмоқда. Жумладан, “Ашуров Шухрат” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризага асосан, Навоий туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 27 апрелдаги қарори билан Кармана тумани ҳокимининг фермер хўжалигининг ер майдонини захирага қайтариш ҳақидаги 2020 йил 7 октябрдаги қарори, “Амириддин Сармиш” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб киритилган даъво аризасига асосан, Навоий туманлараро маъмурий судининг 2021 йил 7 майдаги қарори билан Навбаҳор туман ҳокимининг фермер хўжалиги ер майдонини захирага қайтариш ҳақидаги 2020 йил 22 октябрдаги қарори ҳақиқий эмас, деб топилди.

Бу каби мисолларни кўплаб келтириш мумкин. Шу боис ноқонуний ҳолатларга дуч келган фермерлар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига мурожаат қилиши керак.

Камол Орзиев,

Навоий вилояти фермер,

деҳқон хўжаликлари ва  

томорқа ер эгалари кенгаши  

бўлим бошлиғи.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фермерлар фаолиятига аралашган, ноқонуний қарорлар қабул қилган мансабдорлар қонун олдида жавоб беради