Фарзандлар ҳимояси — барчамизнинг масъулиятимиз (+видео)
Бола ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ва тазйиқ ҳамда зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
Бу борада қонунчиликнинг мунтазам такомиллаштирилиши нафақат фуқароларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, балки халқаро стандартларни миллий қонунчиликка изчил жорий этишга ҳам хизмат қилмоқда.
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига бола ҳуқуқларининг кафолатларини янада кучайтиришга ҳамда тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларни ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги муҳим ҳуқуқий ҳужжатлардан бири бўлди.
Мазкур қонун билан икки кодекс ва тўртта қонун ҳужжатига болаларнинг энг устун манфаатларини таъминлаш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизларнинг ҳуқуқий ҳамда ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур қонуннинг мазмун-моҳияти, унда белгиланган янги ҳуқуқий механизмлар ва уларнинг амалиётдаги аҳамияти ҳақида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги мутахассиси Сардор Нусратов билан суҳбатлашдик. Батафсил мазкур видеоҳаволада.
<iframe width="865" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/geF795NDQEU" title="Farzandlar himoyasi - barchamizning ma’suliyatimiz" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Тошқораева,
ЎзА