Хабар берилганидек, Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Афғонистон Ислом Амирлигида бўлиб, фармацевтика, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида бир қатор ҳамкорлик алоқаларини ўрнатди.

Жумладан, фармацевтика соҳаси бўйича долзарб масалалар: Афғонистон бозорида фармацевтика маҳсулотларига бўлган талаб ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиблари, дори-дармон воситаларини реклама қилиш қоидалари ва ҳуқуқий асослари, Афғонистон ҳудудида маҳаллий ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари кўриб чиқилди. 

Маълумот учун айтиб ўтиш жоизки, Афғонистон фармацевтика бозори сўнгги йилларда барқарор ўсишни намоён этмоқда ва ҳозирги кунда тахминан 2 миллиард АҚШ доллари қийматида баҳоланмоқда. Маҳаллий ишлаб чиқариш етарлича ривожланмагани боис, бозорнинг катта қисми импорт маҳсулотлар ҳисобига тўлдирилади. Бу эса Ўзбекистон учун сифатли ва рақобатбардош фармацевтика маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда Афғонистон ҳудудида қўшма ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш бўйича улкан имкониятларни яратади. 

Делегацияси аъзоларининг Афғонистон Дори воситалари сотувчилари уюшмаси раиси Ҳўжа Мирвайс Аҳмадий, Балх вилояти Савдо-саноат палатасининг халқаро алоқалар бўйича маслаҳатчиси Ҳожи Қаландар Раҳимий ва бошқа расмийлар, тадбиркорлар билан қизғин кечган учрашувида логистика ва товар айланишини янада оптималлаштириш масалалари муҳокама қилинди. 

Мозори-Шариф шаҳрида жойлашган дорихоналардаги нарх-наволар ўрганилиб, дори воситаларини импорт қилиш ва мамлакатга олиб кириш тартиблари, нархларини арзонлаштириш йўллари ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармацевтика соҳасида Афғонистон билан ҳамкорлик қилинади