Фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди
Мамлакатимизда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Бунинг учун Тошкент фармацевтика паркида инвесторларга кенг қамровли имтиёз ва преференциялар, зарур инфратузилма ҳамда ишлаб чиқариш майдонлари тақдим этилмоқда.
Президентимиз турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонасини ташкил этиш ташаббусини илгари сурди.
2002 йилдан буён мамлакатимизда фаолият юритаётган "Nobel Pharmsanoat" компанияси тажрибаси соҳадаги ҳамкорликнинг амалий намунаси сифатида кўрсатилди.
Туркиянинг бошқа етакчи фармацевтика компаниялари ҳам ушбу йўналишда фаол ҳамкорликка таклиф қилинди.
ЎзА