Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров япониялик ишбилармонлар делегациясини қабул қилди.

Фарғона шаҳрида қад ростлаётган экошаҳар ҳудудида 1 гектар майдонда замонавий Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси барпо этиш лойиҳасини амалга оширишга киришаётган "NAGAI Clinic" компанияси раҳбари Кожи Нагаи билан мулоқотда лойиҳанинг амалий босқичлари муҳокама қилинди. 11 та турли йўналишдаги клиникалар, 2 та дорихона, 20 та соғломлаштириш муассасалари, массаж, фитнес каби қатор спорт-соғломлаштириш марказлари ҳамда тиббий таълим ва соғлом турмуш тарзини ўқитиш бўйича ўқув марказини ўз ичига олиши кўзда тутилган ушбу шаҳарчанинг дастлабки лойиҳа қиймати 8,72 миллион долларни ташкил этиб, тўлалигича япон инвестицияси ҳисобига амалга оширилади. 

Шаҳарча ҳудудида Япониянинг гўзаллик ва саломатлик учун маҳсулотлар савдосида етакчи бўлган "DAISO" савдо бренди супермаркетини жойлаштириш бўйича ҳам музокаралар сўнгги паллага киргани маълум қилинди. Учрашув давомида Фарғона вилояти ҳокимлиги ва "NAGAI Clinic" компанияси ўртасида ушбу лойиҳани амалга ошириш бўйича ҳамкорлик меморандуми имзоланди. 

"NAGAI Clinic" компанияси раҳбари Кожи Нагаига компаниянинг Фарғона вилоятида хорижий корхона сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳам топширилди. Ушбу тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси Япониянинг “Micado Development” компанияси томонидан “Экошаҳар” да 3 гектар майдонда барпо этишга киришилган қиймати 15 миллион долларлик “Shogun city” япон боғи, меҳмонхона, ресторанлар мажмуаси билан уйғунлик касб этади. 

Учрашувда компания раҳбари Окудa Тaкефуми билан “Fergana Shogun” мажмуаси қурилиши жараёнлари ҳам муҳокама қилинди. “Micado Development” раҳбари мажмуа қурилиш лойиҳасини ишлаб чиқиш жараёнида меҳмонхона қисмида хоналар сони 60 тадан 100 тага орттирилгани, савдо ва овқатланиш шохобчалари сиғими кенгайтирилганини маълум қилди. Мажмуага шу йил октябрь ойида тамал тоши қўйилиши режалаштирилмоқда. 

Учрашувда шунингдек, жорий йил ноябрь ойида ташкил этилиши белгиланган Фарғона – Япония бизнес форумини ўтказиш билан боғлиқ ташкилий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

М.Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада Япон тиббиёт ва соғломлаштириш шаҳарчаси барпо этилади