Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган йиғилишда маълум қилинди.
Хусусан, энергетика, нефт-газ ва кимё соҳаларида 2 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.
Куни кеча Бешариқда 500 мегаваттли, Ўзбекистон туманида 180 мегаваттли фотоэлектр станцияларини қуриш ишларига старт берилди.
Тошлоқда 120 миллион долларлик флоат ойнаси, Ўзбекистон туманида 80 миллион долларлик 20 турдаги қурилиш материаллари корхонаси, Қувасойда 65 миллион долларлик керамо-гранит лойиҳасини тезлаштириш зарурлиги қайд этилди.
Қувасойда электромобилни зарядлаш станцияларини ишлаб чиқариш корхонасини жорий йилда ишга тушириш, Риштонда йилига 17 минг тонна биологик парчаланадиган нотўқима мато ишлаб чиқариш бўйича лойиҳани жадаллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
ЎзА