Фарғона шаҳрида жорий йилнинг 1-2 июль кунлари ҳапкидо спорт тyри бўйича Осиё очиқ чемпионати бўлиб ўтади.
Фарғона вилояти ҳокимлиги, Спортни ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ва Ҳапкидо федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақа катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилади.
“Само” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган мазкур чемпионатда юртимиз вакилларидан ташқари, Корея, Россия, Қозоғистон, Қирғизистон, Арманистон, Беларусь, Исроил, Ҳиндистон, Непал, Шри-Ланка каби давлатлардан қарийб 400 нафар спортчилар иштирок этиши кутилмоқда. Қитъа чемпионати доирасида Фарғонага Халқаро Ҳапкидо федерацияси президенти О Се Лим, Корея Ҳапкидо федерацияси вице-президенти Ким Бом Чул ҳамда бош секретари Сун Дук Бе ташриф буюради.
Корейс жанг санъати Ҳапкидо – жанг санъатлари орасида таэквондо ва дзюдодан кейин учинчи ўринда турадиган спорт тури ҳисобланади.
М. Сулаймонов, ЎзА