Фарғонада ҳапкидо бўйича Осиё чемпионати ўтказилади
Жорий йилнинг l-2 июль кунлари Фарғонада ҳапкидо спорт тyри бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтади.
Мусобақа катталар, ёшлар ва ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтади. Шу кунларда мазкур Осиё чемпионатини ўтказишга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш борасида ташкилий қўмита фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, зарур чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди.
Маълумот ўрнида айтиш лозим, ҳапкидо якка курашлар оламида алоҳида ўринда турадиган спорт тури ҳисобланади. Ҳозирда мавжуд жанг санъатларининг энг самарали усулларини ўзида мужассам этган корейс жанг санъати бўлган ҳапкидо, бу, қўллар, оёқлар, тирсаклар, тиззалар, бош, очиқ ва ёпиқ кафтлар, бармоқлар, бурмалар, оғриқли тутқичлар, отишлар билан кенг зарба бериш усулларини ўз ичига олган спорт тури ҳисобланади.
Ҳапеидо - бирлашиш, куч, энергия деган маънони англатади.
Ушбу ажойиб спорт тури бугун нафақат Кореяда, балки дунёнинг кўплаб давлатларида оммалашаётган бўлиб, асосан ҳуқуқ-тартибот тизимида кенг қўлланилади.
Фарғонада ўтадиган қитъа чемпионатида 20га яқин давлат вакиллари қатнашиши кутилмоқда.
ЎзА