Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада бир ойда 4,7 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилган

«Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси» акциядорлик жамияти томонидан вилоят бўйлаб ишлаб чиқариш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартиралик уй-жойлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектларида электр энергиясидан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш бўйича рейд тадбирлари, тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Афсуски, тизимли олиб борилаётган ўрганишлар натижасида ҳудудларда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Жорий йилнинг дастлабки бир ойи давомида Фарғона вилояти бўйича 1040 дона электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, мазкур қоидабузарликлар юзасидан 4,7 миллиард сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб ишлари амалга оширилди.

Аниқланган қоидабузарликларнинг 623 таси ёки 60 фоизи аҳоли истеъмолчиларига, 417 таси яъни 40 фоизи ишлаб чиқариш тармоқлари, ижтимоий соҳа, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объектлари улушига тўғри келади.

М.Сулаймонов, ЎзА