Хитой компанияси Фарғонада 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда.

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Хитойнинг “Fht Future Technology” компанияси вакиллари Ли Венжин ва Чен Хингянг ҳамда компаниянинг мамлакатимиздаги ҳамкорларидан иборат инвесторлар гуруҳини қабул қилди.

Компания ижрочи директори Ли Венжин Фарғона вилоятида амалга ошириш режалаштирилаётган йирик инвестиция лойиҳасини тақдим этди.

Лойиҳага кўра, “Fht Future Technology” компанияси Фарғона вилоятида 25 гектар майдонда инновацион технопарк ҳамда 350 миллион доллар инвестиция ҳисобига 500 гектар майдонда қуёш фотоэлектр станцияси барпо этишни режалаштирмоқда. Ишлаб чиқарилган электр энергиясини технопаркда жойлаштириладиган хорижий корхоналарни таъминлашга йўналтириш кўзда тутилган.

 Технопаркда замонавий инновацион технологияларга асосланган маҳсулотлар, шу жумладан, дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари ишлаб чиқариш мақсад қилинган. Шунингдек, юқори сифатли цемент ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам ўрин олган.

Вилоят ҳокими лойиҳанинг ҳар бир банди бўйича ҳамкорликда иш олиб бориш юзасидан инвесторлар вакиллари ва вилоят мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш таклифини билдирди. Шунингдек, чўл зоналардаги қум ва тошлоқ, сувсиз ерларда лойиҳани амалга ошириш имкониятларини ўрганиш бўйича кўрсатма берди.

 Ҳамкорликда музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олинди.

М. Сулаймонов, 
М. Қодиров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилоятида қуёш фотоэлектр станцияси барпо этилади