Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров вилоят сектор раҳбарлари билан биргаликда Фарғона шаҳри Шодиёна маҳалласидаги "Ишга марҳамат" мономарказида ташкил этилган 88-сайлов участкасида овоз берди.

Мазкур сайлов участкасида 1 минг 850 нафар сайловчи рўйхатга олинган. Эрталабдан сайлов участкаси юртдошларимиз билан гавжум бўлиб, жараён пандемия талаблари асосида ташкил этилган.

Хайрулло Бозоров Янги Ўзбекистоннинг порлоқ келажаги, фаровон ва бахтли ҳаёт учун овоз берди.

Фарғона вилоятида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказиш бўйича 1 минг 203 та сайлов участкаси ташкил этилган бўлиб, уларда 16 минг 800 нафар участка сайлов комиссияларининг аъзолари фаолият кўрсатмоқда.  Умумий сайловчилар сони 2 миллион 284 минг 519  нафарни ташкил қилади.

М. Сулаймонов,

М. Қодиров олган (сурат),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров юрт равнақи, фаровон ва бахтли ҳаёт учун овоз берди