Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида Сайлов кодексида белгиланган талаблар асосида ўзи муносиб деб топган номзодга овоз берди.
49-сайлов участкасида овоз бериш жараёнлари аҳолининг фаол иштирокида бошланди. Участкада рўйхатга олинган сайловчилар бирин-кетин ўзлари муносиб деб топган номзодга овоз бермоқда.
Округ бўйича сайловчиларнинг умумий сони 1 миллион 100 мингга яқин, жумладан, 335 минг 291 нафарини ёшлар ташкил этмоқда. 36 минг 529 нафар ёшлар бу йилги сайловда биринчи маротаба иштирок этади.
– 49-сайлов участкасида Фурқат, Абу Али ибн Сино маҳалла фуқаролар йиғинининг Боғишамол кўчасидан 1 минг 932 нафар сайловчи рўйхатга олинган, – дейди участка комиссияси раиси Исматилло Исматов. –Ҳудудимиздаги 52 нафар сайловчилар муддатидан олдин ўзлари мақбул топган номзодга овоз бергани. Айни вақтда сайлов участкамиз сайлов жараёнига тайёр, барча шароитлар яратилган.
Зариф Комилов, Тоҳир Истатов (сурат), ЎзА