Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров ҳудудларда "маҳаллабай" ўрганишлар олиб боришни йўлга қўйди. Фарғона шаҳридаги Дўстлик ҳамда Гулзор маҳалласида аҳоли билан мулоқот қилди, яшаш шароитларини ўрганди. Мазкур жараёнда кўп қаватли турар-жойлар орасида яшил майдонлар ҳудудидаги дарахтлар кесилгани, болалар ва спорт майдончалари бузилгани ва ўрнига янги бинолар қурилиши бошланганига гувоҳ бўлинди.

Аҳоли вилоят ҳокими билан мулоқот чоғида янги қурилаётган бинолар сабабли маҳаллада яшаш учун ноқулайликлар пайдо бўлгани, болалар учун очиқ ҳавода ўйнаш, катталар ва кексалар учун сайр қилишга имконият қолмаганини билдиришди.

Вилоят раҳбари шаҳар ҳокими ва прокурорига бугундан эътиборан Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида олиб борилаётган барча қурилишларни тўхтатиш ҳамда бундай қурилишларга рухсат бериш билан боғлиқ қарорларни бекор қилиш юзасидан топшириқ берди. Пойдевор учун қазилган котлованлар барчаси кўмиб ташланади, қурилиши якунлашиш босқичида бўлган иншоотларнинг ҳар бирининг қонунийлиги бўйича шаҳар прокуратураси ўрганиш олиб боради. Барча ҳудудларда бузиб ташланган болалар ҳамда спорт майдончалари қайта тикланади, қурилиш эгалари кесилган ҳар бир дарахт ўрнига 100 тупдан манзарали дарахт экиши таъминланади. Тўхтатилган қурилишлар ўрнига тадбиркорларга бино қуриш учун бошқа жойдан ер майдони таклиф этилади.

Маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари қониқарли эмас. Чиқиндилар сочилиб ётибди, турар-жойлар атрофида ободонлаштириш ишлари йўлга қўйилмаган, биноларга бириккан ҳолда вақтинчалик қўшимча иншоотлар қуриб ташланган. Вилоят раҳбари бу муаммоларга алоҳида танқидий эътибор қаратди. Шаҳар маҳаллаларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш бўйича алоҳида манзилли дастур ишлаб чиқиш юзасидан шаҳар ҳокимига топшириқ берилди.

Мотуридий кўчаси ҳудудидан оқиб ўтувчи катта ариқ устида барпо этилган объектлар олиб ташланиб, сув қирғоғи бўйлаб велосипед миниш ҳамда сайр қилиш учун экойўлак ташкил этиладиган бўлди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона шаҳрида кўп қаватли турар-жойлар ўртасида барча қурилишлар тўхтатилади