Маълумки, сўнгги йилларда Ўзбекистоннинг ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди. Мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрўсини янада ошириш ва мустаҳкамлашда, икки ва кўп томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришда ЮНЕСКО муҳим платформа вазифасини ўтаб келмоқда.

Бунинг натижасида 2017-2023 йилларда миллий-маданий меросимизнинг энг ноёб намуналари ЮНЕСКО рўйхатидан жой олиб, инсоният мероси сифатида халқаро миқёсда эътироф этилди. Айниқса, 2023 йилда Парижда бўлиб ўтган ЮНЕСКО Бош конфeрeнциясининг 42-сeссиясида  ЮНЕСКО Бош конфeрeнциясининг 43-сессиясини 2025 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказиш тўғрисидаги Ўзбекистон ташаббуси бир овоздан қўллаб-қувватлангани жаҳон ҳамжамияти томонидан муҳим воқеа сифатида эътироф этилди.  

Ушбу нуфузли халқаро анжуманни юқори даражада ўтказишга  муносиб ҳозирлик кўриш доирасида Фарғона давлат университети ҳам ўзининг қатъий стратегиясини ишлаб чиқди ва хорижий давлатларда тарғибот ишларини амалга оширишни йўлга қўйди.  

Ҳозирда шу мақсадда Озарбайжон Республикасида бўлиб турган Фарғона давлат университети делегацияси мамлакатнинг "ODLAR YURDU" университети билан ҳамкорликни йўлга қўйди. Ушбу ҳамкорлик шарафига куни кеча "ODLAR YURDU" университетида халқаро доирада катта тадбир ташкил этилди.  

“Ўзбекистон Республикаси тарихи ва маданиятига саёҳат” деб номланган ушбу тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов, ФарДУ ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадов бошчилигидаги делегация вакиллари, олийгоҳнинг санъат, маданият соҳасида таълим олаётган ва юксак натижаларга эришаётган талаба-ёшлари ҳамда "ODLAR YURDU" университети жамоаси иштирок этди.  

Тадбир аввалида "ODLAR YURDU" университетида юртимизнинг буюк ва қадим тарихи, дунё тамаддунига катта ҳисса қўшган улуғ аждодлари, қомусий алломалари, бой маданий мероси ва санъат даражаси, халқимизнинг бетакрор қадриятлари, миллий анъаналари, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ташаббусларни намоён қилувчи кўргазма бўлиб ўтди.  

Ўз навбатида иккинчи томон "ODLAR YURDU" университети ҳам ўз халқининг миллий анъаналари, Озарбайжон халқ амалий санъати, маданий кўргазмаси намуналарини ўзбекистонлик меҳмонлар эътиборига тақдим этди. Шундан сўнг, Озарбайжон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси давлат мадҳиялари садолари остида тадбирнинг расмий қисми бошланди.  

Тадбирда Фарғона давлат университети ва "ODLAR YURDU" университети ўртасида  ўқув, тадқиқот, таълим фаолиятини амалга ошириш мақсадида англашув меморандуми имзоланди. Эндиликда мазкур ҳужжат асосида икки олийгоҳ ўртасида академик алмашинув, илмий ишланмалар ва таълим дастурлари соҳаларида фаол ҳамкорлик олиб борилади.  

"ODLAR YURDU" университети ректори, профессор Аҳмад Валиев икки қардош халқнинг умуммиллий мероси, юртимизнинг буюк тарихи ва бугунги куни хусусида алоҳида тўхталиб ўтди. Фарғона давлат университети билан ўрнатилган ҳамкорлик келгусида икки томонлама илм-фан ривожида катта аҳамиятга эга бўлишини таъкидлади.  

Шундан сўнг, Фарғона давлат университети ректори, профессор Баҳодиржон Шермуҳаммадов сўзга чиқиб, юртимизнинг 3000 йиллик буюк тарихи, дунё аҳли тан олган алломаларимизнинг жаҳон илм-фани тараққиётига қўшган бемисл ҳиссаси, Янги Ўзбекистоннинг халқаро даражадаги ўрни, Ватанимизда амалга оширилаётган инсонварпар ислоҳотлар, халқ манфаатлари йўлида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари ҳақида тўхталди.  

Шунингдек, ФарДУ раҳбари ўтган 2017-2023 йилларда миллий-маданий меросимиз ЮНЕСКО даражасида юқори баҳоланиб, бутун дунё халқларининг ўлмас бойлиги сифатида эътироф этилганини таъкидлаб ўтди.    

Бу борада ректор ЮНЕСКО Бош конфeрeнциясининг 43-сессияси 2025 йил Самарқанд шаҳрида ўтказилиши тўғрисидаги Ўзбекистон ташаббусига тўхталди. Дунё нигоҳи қаратилаётган ва жаҳон миқёсида катта аҳамиятга эга бўлган бу муҳим тарихий воқеликнинг моҳиятини ўз маърузасида кенг ёритиб берди.  

Халқаро тадбирда Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхонов сўзга чиқиб, сўнгги йилларда бутунлай янги форматга ўтган Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳамкорлиги тўғрисида тўхталди.    

Тарихи, маданияти, тили, илдизи бир бўлган озарбайжон ва ўзбек халқининг муштарак мақсадлари давлатимиз раҳбарининг юритаётган оқилона сиёсати натижасида рўёбга чиқаётганини эътироф этди. Шундан сўнг икки қардош халқнинг давлат раҳбарлари ташаббуслари, давлат даражасидаги ташрифлари акс этган видеолавҳа ва Ўзбекистон тарихи ва маданияти акс этган видеоролик иштирокчилар эътиборига ҳавола этилди.  

Расмий маросимлардан сўнг тадбирнинг бадиий қисми бошланди. Ушбу маданий дастурда Ўзбекистон Республикаси талабалари томонидан тайёрланган бадиий композиция юксак маҳорат билан ижро этилди. Ўз навбатида "ODLAR YURDU" университети талабаларининг маданий чиқишлари тадбирга ўзгача кайфият бахш этди. Тадбир дўстлик кечасига айланди. Дўстлик оқшоми ёшларнинг ўйин-кулгиси ва қувноқ кайфиятлари билан файзга тўлди.  

Тадбир аввалида тақдирлаш жараёни бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикасининг Озарбайжондаги элчиси Баҳром Ашрафхоновга ушбу университетнинг “ODLAR YURDU” университети фахрий меҳмони” дипломи топширилди.    

Шунингдек, Фарғона давлат университети ректори Баҳодиржон Шермуҳаммадовга “ODLAR YURDU” университети фахрий профессори” унвони тақдим этилди. Айнан шу ўринда "ODLAR YURDU" университети ректори, профессор Аҳмад Валиевга “Фарғона давлат университети фахрий профессори” унвони берилди.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона давлат университети ва Озарбайжоннинг "ODLAR YURDU" университети ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди