Испания миллий полицияси Европада энг кўп қидирилаётган, одам савдоси билан шуғулланган жиноятчини ушлади, дейилади қироллик ҳуқуқ-тартибот идораси тарқатган матбуот хабарномасида.

“Миллий полиция агентлари Дельтебре (Таррагона) шаҳрида Руминия ҳукумати томонидан  вояга етмаган болаларни сотиш билан шуғулланишда ҳамда шахсга нисбатан амалга оширилган икки жиноят билан айбланиб қидирувга берилган кимсани ушлашга муваффақ бўлди”, - дейилади баёнотда. 

Таъкидланишича, 2009 йил Руминия уни Европанинг энг кўп қидирилаётган жиноятчилар рўйхатига киритиш учун махсус ордер берган. 15 йил давомида қочоқ Испания шимоли-шарқидаги Дельтебре шаҳрида бошқа ном билан кўчмас мулк агенти сифатида ишлаган. 
Айни пайт Руминия ҳукуматига топширилган жиноятчини 10 йиллик қамоқ жазоси кутяпти.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европада энг кўп қидирилаётган жиноятчи Испанияда қўлга тушди