Мадрид – Европанинг энг яхши сайёҳлик манзили
Испания пойтахти Мадрид Европанинг энг яхши саёҳат йўналиши сифатида эътироф этилди. Бу хулосани 2009 йилдан буён тегишли тадқиқот ўтказиб келаётган “European Best Destinationsт” ташкилоти берган.
1.3 миллион овоз йиғилган сўровда сайёҳлар “2026 йил Европанинг қаерига боришни истайсиз?” саволига жавоб берган. Саралаш жараёнида туризм ўсиши, интернет қидируви, халқаро медиа эътибори ва ижтимоий тармоқдаги фаоллик каби кўрсаткичлар ҳам инобатга олинган.
Мадрид “мерос ва замонавийлик уйғунлашган пойтахт” дея таърифланди: дунё миқёсидаги музейлар, яшил ҳудудлар, бой гастрономия, кўркам маҳаллалар ва ҳаётдан завқ олиш муҳити асосий афзалликлар тарзида кўрсатилди.
Дарвоқе, умумий рўйхатда Италия етакчи –энг юқори 20 ўриннинг 7 таси Апеннин оролига тегишли: Верона-4, Бурано-8, шунингдек Таормина, Равелло каби машҳур жойлар ҳам харидоргир. Иккинчи ўринда – Кипр пойтахти Никосия, учинчи ўринни Словениянинг Штайерска минтақаси эгаллаган. Париж 5-ўринда қайд этилди.
Мусулмон Зиё, ЎзА