Эстафета Сирдарё вилоятига ўтди
Мамлакатимизда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика “Баркамол авлод” болалар мактаби томонидан “Баркамол авлод болалари” фестивалига старт берилган эди.
Мазкур фестиваль Бухоро вилоятида ҳам юқори савияда ташкил этилди. Унда вилоятдан умумий 35 минг нафардан ортиқ ўқувчи-ёш иштирок этди. Улар маданият ва санъат, техника, конструкторлик ва моделлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт, ҳунармандчилик ва қўл меҳнати, туризм ва экология, олий таълим муассасалари ва мактабга тайёрлов ва хорижий тиллар йўналишлари бўйича сараланди.


– Фестиваль тўгаракларда ўқувчилар қамровини ошириш, ички туризмни ривожлантириш, тажриба алмашишда муҳим аҳамият касб этди, – дейди вилоят “Баркамол авлод” болалар мактаби директори М.Жамолова.
Бухоро шаҳридаги Ёшлар марказида ўтказилган фестиваль ғолибларини тақдирлаш маросими вилоят ҳокими ўринбосари Мирали Ҳамроев иштирок этди. Ғолиблар ва фаол иштирокчилар диплом, совринлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Фестиваль эстафетаси Сирдарё вилоятига топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА