Эрон Жаҳон чемпионатидаги иштирокини тасдиқлади, аммо...
Эрон футбол федерацияси миллий терма жамоанинг АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтадиган 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этишини расман тасдиқлади. Фақат Теҳрон турнир бошланишидан олдин мажбурий деб ҳисоблаган қатор шартларини ҳам эълон қилди.
Хуллас, асосий шарт сифатида Ислом Республикаси делегациясининг барча аъзолари учун кафолатланган виза берилиши, Эрон байроғи ва давлат мадҳиясига ҳурмат кўрсатилиши, шунингдек аэропортлар, меҳмонхоналар ва жамоа стадионга борадиган йўлларда хавфсизлик чоралари кучайтирилиши илгари сурилган.
С.Раҳимов, ЎзА