Эрон Ҳурмуз бўғозини очиб, урушни тугатишни таклиф қилди (+видео)
Яқин Шарқдаги кескинлик, Ҳиндистондаги авиаҳодиса ва табиий офатлар — куннинг асосий хориж хабарлари
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1vQJp9oU84U" title="Eron Hurmuz bo`g`ozini ochib, urushni tugatishni taklif qildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Дунёнинг турли ҳудудларида кескин воқеалар давом этмоқда. Ливан жанубида Исроил ҳарбийлари томонидан инфратузилмага зарар етказилгани ҳақидаги хабарлар тарқалди — қуёш панеллари, сув таъминоти тизимлари ва турар жойларга зиён етгани айтилмоқда. Ҳиндистонда эса 232 йўловчилик самолёт учиш вақтида двигателида ёнғин чиқиши ортидан фавқулодда тўхтатилди, бир неча киши жароҳат олди. Шу билан бирга, Эрон АҚШга Ҳурмуз бўғози бўйича муросавий таклиф билан чиқиб, ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирди, бироқ томонлар ўртасидаги келишмовчиликлар сақланиб қолмоқда.
Табиий офатлар ва ички можаролар ҳам талафотларга сабаб бўлмоқда. Бангладешда кучли бўрон вақтида яшин уриши оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди. Чадда эса сув манбаи устидаги оддий тортишув йирик тўқнашувга айланиб, 42 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Шу билан бирга, Шри-Ланкада роҳиблар иштирокидаги йирик наркотик контрабанда фош этилиб, 100 килограммдан ортиқ тақиқланган модда мусодара қилинди. Мутахассислар бу воқеалар глобал хавфсизлик, иқлим ва ижтимоий муаммолар тобора мураккаблашиб бораётганини кўрсатишини таъкидламоқда.
Нозимбек Мардонов, Салим Обиджонов, ЎзА.