Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Хитой Халқ Республикасининг Шандун провинцияси партия қўмитасининг котиби ўринбосари Ван Суйлян хоним бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Томонлар сўнгги йилларда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги янада жадал ривожланиш босқичига ўтганини таъкидлашди. Бунга олий даражадаги мунтазам сиёсий мулоқот, икки давлат раҳбарлари ўртасида ўрнатилган дўстона ва ишончли муносабатлар асос бўлмоқда. Бу эса икки томонлама муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтарди.

Ван Суйлян савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш икки томон учун ҳам манфаатли бўлишини қайд этди. Хусусан, рақамли иқтисодиёт, ақлли шаҳар қурилиши, логистика ва бошқа йўналишлар бўйича ҳамкорликда лойиҳаларни амалга оширишни таклиф қилди.  

Эркинжон Турдимов ушбу йўналишлар бугунги кунда бу давлат томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганини билдириб, бу борада ХХРнинг йирик провинцияларидан бири, Хитой иқтисодиётининг локомотиви бўлган Шандун тажрибаси зарурлигини таъкидлади ва ҳамкорликка тайёрлигини таъкидлади. Маданий-гуманитар ҳамкорлик эса икки дўст халқни янада яқинлаштиради, деди вилоят ҳокими.

Хитой делегацияси таркибида келган Шандун провинцияси тараққиёт ва ислоҳотлар комиссияси аъзоси Чэн Юэ эндиликда Самарқанд вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлади. Э.Турдимовнинг ўтган йил декабрь ойида Хитойга ташрифи чоғида шундай келишувга эришилган эди. Вилоят ҳокими бунинг учун Хитой коммунистик партияси Шандун провинцияси партия қўмитаси котиби Лин Уга ўз миннатдорчилигини билдирди.

Учрашувдан сўнг Шандун провинциясидан келган, вилоятга инвестиция киритишга тайёр 12 та йирик корхона раҳбарлари ва табиркорлар Самарқанд ишбилармон доиралари вакиллари билан икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиб, ўзаро ҳамкорлик бўйича келишувларга эришдилар.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эркинжон Турдимовнинг хитойлик маслаҳатчиси иш бошлади