Туркия ва АҚШ Президентлари Режеп Таййип Эрдоған ва Жо Байден ўртасидаги қолдирилган музокара 9-11 июль кунлари Вашингтонда бўлиб ўтадиган НАТО саммити доирасида уюштирилиши мумкин, деб хабар тарқатди “Habertürk” телеканали тегишли манбаларга таяниб.

“Эрдоғаннинг АҚШга ташрифи 9 майга мўлжалланган эди, бироқ иш жадваллари бир-бирига тўғри келмагани учун икки томон учун ҳам қулай бўлган бошқа муддатга қолдирилди”, деб хабар тарқатди мамлакат ТИВ. Туркия етакчисининг ўзи грек тилида чиқадиган “Катимерини” газетасига берган интервьюсида АҚШга ташриф ҳамда Президент Жо Байден билан музокара бекор қилинишига томонлар иш жадвалидаги тиғизлик сабаб бўлганини маълум қилган.

Тахмин қилинишича, Украинадаги воқеалар саммит кун тартибига киритилган асосий масала бўлиши мумкин.

Шунингдек, Эрдоған Альянс етакчилари эътиборини Исроилнинг Фаластин ҳудудига ҳужуми ҳамон давом этаётганига ҳам қаратади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эрдоған ва Байден июлда музокара ўтказиши мумкин