Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси органлари томонидан Президентимизнинг 2022 йилнинг 22 февралидаги “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш ва улардан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини барвақт аниқлаш ҳамда ҳуқуқбузарлик содир этган шахсларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш борасида ишлар тизимли олиб борилмоқда.

–Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга қарамасдан, жойлардаги масъул шахсларнинг шахсий манфаатларини биринчи ўринга қўйиб, ўз хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашишлари оқибатида ер майдонларини ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва ноқонуний қурилишлар, ерга оид коррупция ва суиистеъмолчилик ҳолатлари тез-тез учраётгани ҳеч кимга сир эмас, – дейди Қорақалпоғистон Республикаси прокурорининг катта ёрдамчиси Нилуфар Аллаберганова. –  Ўтказилган назорат тадбирларида жами 2 минг 9 та ҳолатда  (136.62 гектар) ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланиб, олиб борилган тушунтириш ишлари натижасида  

1 минг 121 та  ҳолатда (52.31 гектар) ер майдони ихтиёрий равишда давлат захирасига   қайтарилиши   таъминланди. Шунингдек, 39.21 гектар ер майдонини давлат захирасига қайтариш юзасидан судларга 675 та даъво ариза киритилди.  

Ўзбошимчалик билан эгалланган  ер майдонларининг давлат захирасига ихтиёрий қайтарилишини таъминламаган 1 минг 2 нафар шахс маъмурий жавобгарликка  тортилди. Бундан ташқари, республика бўйича жами 421 та ҳолатда 242,73 га ер майдони мақсадсиз фойдаланилиб келинаётганлиги аниқланиб, шундан 405 таси бўйича 233,19 га ер майдони захирага қайтарилиши таъминланди.

Жумладан, Тўрткўл туманидаги “Шўрахон” овул фуқаролар йиғини тумандаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини энг кўп етиштирадиган, ери унумдор бўлган ҳудудлардан бири. Ушбу овул фуқаролар йиғини ҳудудидан 1 гектар 55 балл-бонитетга эга ер майдони тадбиркорга боғдорчилик учун ижара ҳуқуқи асосида берилиб, давлат рўйхатидан ҳам ўтказилган. Кейинчалик эса исталганча фойдаланиш мақсадида айнан шу  ер майдонига иссиқхона қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқни берувчи туман ҳокимининг қалбаки қарори чиқарилишига эришилган. Бироқ бу ерда на боғ ташкил этилган, на иссиқхона қурилган.

264,8 м2 майдонга ўзбошимчалик билан қурилган иморат ҳам қалбаки ҳужжатлар асосида давлат рўйхатидан ўтказилиб, бошқа бир шахсга сотиб юборилган. Мазкур ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши доирасида 1 гектар суғориладиган юқори унумдор ер майдони давлат захирасига қайтарилиши таъминланиб, талон-торож бўлишининг олди олинди.

Шунингдек, Элликқалъа туман  ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан туман марказидаги Ж.Мангуберди номидаги истироҳат ҳудудидан фуқаро Г. К. га чойхона қурилиши учун 833 кв.метр ер майдони ажратиб берилганлиги тўғрисида қалбаки қарор расмий ҳужжатларга ёлғон ва сохта маълумот киритилган ҳолда тайёрлаб берилган.  Ушбу қалбаки қарор асосида 776 кв.метр ер майдонига ўзбошимчалик билан қурилиш ишлари амалга оширилган. Бундан ташқари, туман ҳокимлиги мансабдор шахслари томонидан Президентимизнинг  2021 йил 30 декабрдаги “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони талабларига зид равишда боғнинг 147 миллион 220 минг сўмлик манзарали дарахт мавжуд бўлган 70 сотих ер майдонини нотурар бино қурилиши учун ажратиб берилишига йўл қўйилиб, давлат ва жамият манфаатларига анча миқдордаги зарар етказилишига сабаб бўлинган. Мазкур иккита ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан  жиноят иши қўзғатилиб, ноқонуний ажратилган ер майдонлари давлат заҳирасига қайтариб олиниши таъминланди.

Нукус шаҳридаги “Алланияз Қаҳарман” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан тадбиркорга боғдорчиликни ривожлантириш мақсадида ажратиб берилган 3,5 гектар ер майдонига деярли 10 йил мобайнида боғ барпо этилиши тугул, 1 та ҳам дарахт экилмаган. Мақсадли фойдаланилмасдан, қаровсиз қолдирилиб, ер майдонининг сифати ва унумдорлигига салбий таъсир кўрсатганлиги ҳолати бўйича қўзғатилган жиноят иши юзасидан тергов ишлари якунланиб, судда кўриш учун ўтказилган.

Ушбу ер майдонини ажратиш борасидаги шаҳар ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш бўйича Республика прокуратураси томонидан судга киритилган даъво аризаси қаноатлантирилиб, 3,5 гектар ер майдони захирага қайтарилиши таъминланди.

Мухтасар қилиб айтганда, шу кунга қадар ерга оид қўпол қонун бузилишлари юзасидан қўзғатилган 38 та жиноий ишнинг  33 таси ер участкаларини ўзбошимчалик билан эгаллаш, ноқонуний қурилмалар қуриш ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштириш ҳолатлари юзасидан қўзғатилган.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкаларидан самарали фойдаланиш прокуратура назорати остида