Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг мажлислар залида «Кадастр агентлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш ва бу борадаги қонунчилик нормалари» мавзусида анжуман ташкил этилди.

Олий Мажлис Сенати, Қонунчилик палатаси, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, Бош прокуратура масъул ходимлари иштирокидаги тадбирни Кадастр агентлиги ҳудудий бўлимлари ходимлари ҳам онлайн кузатиб борди.

Танқидий руҳда ўтган анжуманда соҳада бўлаётган коррупцион ҳолатлар таҳлил қилинди. Тизимда ер олди-соттисига оид порахўрлик содир этилганлигига қатор мисоллар келтирилди. Сўнгги йилларда содир этилган жиноятлар ва кўрилган чоралар очиқча таҳлил қилинди.

[gallery-145]

–Мамлакат тараққиёти, халқ фаровонлиги ердан оқилона фойдаланиш билан чамбарчас боғлиқ, –дейди Бош прокуратура масъул ходими Абдураҳим Муҳиддинов. –Сўнгги уч йилда соҳани ислоҳ қилиш ва такомиллаштиришга қаратилган 30 дан ортиқ қонунчилик ҳужжати қабул қилинган. Шунга қарамасдан, ер билан боғлиқ қонунбузилиш ҳолатлари ҳамон кузатилмоқда. Соҳада эса ислоҳга ва назоратга эҳтиёж тобора ортиб бормоқда.

Қайд қилинишича, кадастр тизимида 2019 йил 54 нафар ходимга нисбатан жиноят иши қўзғатилган бўлса, жорий йилнинг ўзида 21 коррупцион ҳолат аниқланган 12 нафар ходимга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Ажабланарлиси, ҳудудлардаги коррупцион ҳолатнинг аксарияти бир вақтлар кадастр тизимида ишлаган, ҳозир эса фаолият кўрсатмайдиган собиқ ходимлар томонидан амалга оширилгани кузатилмоқда.

Дилобар Маматова,  ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер билан боғлиқ жиноятларнинг аксарияти собиқ ходимлар томонидан содир этилмоқда