Ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш ва бартараф этишда самарали давлат назоратини амалга ошириш мақсадида Кадастр агентлиги томонидан “Е-ер назорат” дастури ишлаб чиқилди.

Кадастр агентлиги ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуратовнинг сўзларига кўра, ушбу дастур бир қатор имкониятларни беради. 

– Жумладан, назорат тадбирларини амалга оширишда ортиқча қоғозбозлик ҳамда эҳтимолий коррупцион ҳаракатларнинг олдини олиш, ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашдан то бартараф этишгача бўлган жараёнларни мониторинг қилиб бориш, ерга оид қонунбузилишлар ва уларнинг бартараф этилиши тўғрисидаги статистик маълумотларнинг автоматлаштирилган электрон ҳисобини юритиш имконини беради, – дейди Неъмат Атамуратов. – Шу билан бирга, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ерлардан мақсадсиз фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз муддатида мурожаат қилмаслик ҳолати бўйича манзилли маълумотлар базасини яратиш имконини беради. 

Ҳозир кунда “Е-ер назорат” дастурини Олий суд, Бош прокуратура, МИБ, ИИВ, “Ўзбеккосмос” ва “Ўзбекистон почтаси” каби бир қатор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш ишлари якунланиш жараёнида. Шунингдек, Кадастр агентлиги томонидан давлат ер назорати тадбирларини амалга оширишга мўлжалланган 790 дан ортиқ махсус планшетлар ер назоратчи инспекторларга етказилди. 

Жорий йил 1 мартдан Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоятида синов тариқасида назорат тадбирларини планшетдан фойдаланиб, ер қонунбузарлик жойининг ўзида электрон расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилди. 

Синов натижаларидан келиб чиқиб, 2024 йилнинг май ойидан бошлаб республика бўйича давлат ер назорати тадбирларини махсус планшет ва боди камерадан фойдаланган ҳолда ўтказиш режалаштирилган. 

Ушбу планшет ва боди камералар орқали ўтказилган ер назорати тадбирлари “Е-ер назорат” автоматлаштирилган ахборот тизими асосида ишлайди ҳамда ҳуқуқбузарликни аниқлашдан бошлаб тегишли чоралар кўрилишига қадар бўлган барча жараёнлар электрон шаклда расмийлаштирилади. Назорат тадбирларининг ҳар бир босқичи тегишли тартибда мониторинг қилиб борилади. 

Фуқаролар ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олиш ва у ерга ноқонуний қурилмалар қуриш ҳолатлари юзасидан Кадастр агентлигининг 1097 қисқа рақами ёки kadastr.uz сайти орқали хабар беришлари мумкин. 

Қайд этилган ва ўз тасдиғини топган ҳар бир ҳолат “Е-ер назорат” дастурига киритилади ҳамда ижроси ҳам дастур орқали назоратга олинади, – дейди Неъмат Атамуратов. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер билан боғлиқ қонунбузарликни электрон расмийлаштириш ишлари йўлга қўйилди