Кадастр агентлиги томонидан давлат ер назорати тадбирларини амалга оширишда коррупцион ҳолатлар ва ортиқча қоғозбозликнинг олдини олиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Агентлик томонидан ана шундай чора-тадбирларни бажариш мақсадида 790 та махсус планшет ва боди камера харид қилинди.

Жорий йилнинг 1 мартидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида синов тариқасида планшетдан фойдаланган ҳолда назорат тадбирларини жойида электрон расмийлаштириш ишлари бошланди. 

Синов натижаларидан келиб чиқиб, ушбу амалиёт жорий йилнинг май ойидан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида жорий қилиниши ҳамда айнан жойига чиққан ҳолда ўтказиладиган давлат ер назорати тадбирлари планшет ва боди камерадан фойдаланган ҳолда ўтказилиши режалаштирилган. 

– Бизнинг вилоятга ҳам 40 дона махсус планшет ва боди камера берилди, – дейди Кадастр агентлиги Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Дониёр Нишонов. – Ушбу планшет ва боди камералар “E-yer nazorat” автоматлаштирилган ахборот тизими асосида ишлайди ҳамда ҳуқуқбузарликни аниқлашдан бошлаб, тегишли чоралар кўрилишига қадар бўлган жараён электрон шаклда расмийлаштирилади ва ушбу назорат тадбирларининг ҳар бир босқичи тегишли тартибда мониторинг қилиб борилади. 

Таъкидлаш ўринлики, “E-yer nazorat” дастури ишга тушиши натижасида бир қатор имкониятлар яратилди. Жумладан, биринчи навбатда, назорат тадбирларини амалга оширишда шаффоф механизм яратилиб, ортиқча қоғозбозлик ҳамда эҳтимолий коррупцион ҳаракатларнинг олди олинди. Ер қонунбузилиш ҳолатларини аниқлашдан то бартараф этишгача бўлган жараёнларни кузатиб (мониторинг) бориш тизими яратилиб, ерга оид қонунбузилишлар ва улар бартараф этилиши тўғрисидаги статистик маълумотларнинг автоматлаштирилган электрон ҳисобини юритиш йўлга қўйилди. Шунингдек, ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаш, ерлардан мақсадсиз фойдаланиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз муддатида мурожаат қилмаслик ҳолати бўйича манзилли маълумотлар базаси яратилди. 

Ҳозир кунда ушбу дастурни Олий суд, Бош прокуратура, МИБ, ИИВ, “Ўзбеккосмос”, “Узпочта” ва “Узкад” каби бир қатор идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилиш жараёнлари олиб борилмоқда ва ўз ўрнида номлари қайд этилган ташкилотлар тизим маълумотларидан фойдаланиши ва қўшимча таклифлар киритиб бориши мумкин. 

Бундан ташқари, Кадастр агентлигида ташкил этилган 1097 қисқа рақами ёки kadastr.uz сайти орқали ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабарлар берилиши мумкин ва ушбу хабарлар бевосита “E-yer nazorat” дастур орқали назорат тадбирларини ўтказиш учун тегишли бўлинмаларга юборилиб, ижроси ҳам дастур орқали назоратга олинади. 

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер назоратида шаффоф механизм яратилмоқда