| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
“Энг улуғ, энг азиз” танлови ғолиблари тақдирланди

Самарқандда “Энг улуғ, энг азиз” республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Ватанимиз мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан бу йилги танлов “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” деган бош ғоя асосида ташкил этилди. Унда самарқандлик шоир ва ёзувчилар, журналистлар, рассом ва дизайнерлар, санъаткорлар юздан ортиқ ижодий ишлари билан қатнашди.
Барча ишлар нуфузли ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилиб, “Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари”, “Босма ОАВ ходимларининг журналистик ишлари”, “Телевидение ва радио ижодкорларининг материаллари”, “Тасвирий санъат, фото асарлари ва дизайн ишлари” ҳамда “Санъаткорларнинг юртни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари” номинациялари бўйича 15 нафар ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов танлов ғолибларини табриклаб, уларнинг меҳнатларини эътироф этди.
– “Чўққиларга интилиб” ва “Салом қани?” китобларим учун “Ёзувчи ва шоирларнинг энг яхши бадиий асарлари” йўналишида эътироф этилганимдан хурсандман, – дейди Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси Дўстбек Сулаймонов. – Аслида, ижодкор учун ўз асарларининг китобхонлар томонидан севиб ўқилиши катта мукофот. Тағин бу ижод намуналари мутахассислар томонидан эътироф этилса, кишига ўзгача фахр бағишлар экан. Танлов ташкилотчиларидан миннатдорман. Бизга илҳом берадиган, қалбимизга ижод ишқини соладиган Ватанимиз бундан ҳам обод бўлсин, равнақ топсин.

Танлов ғолибларига ташкилий қўмита томонидан диплом ва эсдалик совғалари топширилди.
Ғ.ҲАСАНОВ,
А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА.
Муаллиф: golibhasanov




