Энг фаол талаба ва ўқитувчилар тақдирланди (+видео)

Ўсиб келаётган ёш авлод онгига Ватанга муҳаббат ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдириш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик руҳида тарбиялаш, уларни мамлакатда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотларга фаол жалб қилиш ҳамда дарсдан бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, китобхонлик ҳамда мутолаа маданиятини шакллантириш орқали уларнинг маънавий дунёсини юксалтириш мақсадида Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги, Вазирлик ҳузуридаги Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан Республикамиздаги давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари талаба ва ўқувчилари ўртасида турли йўналишларда танлов ва тадбирлар ташкил этиб келинмоқда.
2025 йилнинг 31 январь санасида пойтахтимиздаги Заковат аренасида 2024 йил давомида Талаба ва ўқувчиларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш маркази томонидан ўтказилган 8 та танловларнинг тантанали тақдирлаш маросими ташкил этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/nVQV3ZNVBi0" title="Eng faol talaba va o‘qituvchilar" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Зиёвуддин НУРИДДИНОВ, Нишонбой АБДУВОИТОВ (монтаж), ЎзА