Энергия ресурсларидан фойдаланиш – доимий назоратда
Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарлари, Тупроққалъа, Ҳазорасп ҳамда Боғот туманлари прокуратуралари томонидан энергия ресурсларидан оқилона ва қонуний фойдаланишни таъминлаш борасида олиб борилаётган назорат тадбирлари ишчи гуруҳлар иштирокида таҳлил қилинди.
Муҳокамалар давомида энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш, уларни қонунчилик талаблари асосида расмийлаштириш, шунингдек, бу борадаги назорат тадбирлари самарадорлигини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Масъулларга аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан қонуний чоралар кўриш ҳамда назорат тадбирларини тизимли ташкил этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилиб, уларнинг ижроси назоратга олинди.
Аҳмаджон Шокиров, ЎзА