Хайрия карвонини техноген офат жабрдийдалари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари кутиб олди.

Бугун, 7 май куни “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг кўпсонли жамоаси номидан “Сардоба” сув омбори тошқинидан зарар кўрган, айни пайтда эса Сардоба туманига ёндош ҳудудлардаги вақтинчалик яшаш жойларида истиқомат қилаётган аҳолига ёрдам кўрсатиш мақсадида юборилган хайрия акциясининг карвони йўлга тушгани ҳақида маълумот берилганди.

Энергетикларнинг махсус жиҳозланган иккита юк ва битта енгил автомобиллардан иборат хайрия карвони дастлаб Сайхунобод туманидаги касб-ҳунар коллежига эвакуация қилинган сардобаликлар ҳузурига етиб борди. Хайрия карвонини техноген офат жабрдийдалари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари кутиб олди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ маъмуриятининг топшириғига биноан 2-3 май кунлари вакилларимиз эвакуация қилинган аҳоли билан учрашиб, улар учун биринчи навбатда зарур нарсалар ҳақида етарли маълумотлар тўплаб келишган эди. Маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирокида шакллантирилган рўйхатга асосан 60 миллион сўмлик (20 турдаги, жами 3400 дона яқин биринчи навбатда зарур маҳсулотлар) хўжалик моллари, уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак ва кўрпа-тўшаклар энергетиклар номидан топширилди.

photo5305575970243194261.jpg

Хайрия акциясининг иккинчи манзили Янгиер шаҳри бўлди. “Ўзбекистон МЭТ” АЖнинг томонидан юборилган хайрия карвони Янгиер шаҳри ҳокимияти вакиллари томонидан кутиб олиниб, хайрия маҳсулотлари омборхонасида тегишли тартибда қабул қилинди. Энергетикларнинг хайрия инъомлари маҳаллий вакиллар томонидан заруриятга қараб шакллантирилган рўйхат техноген офатдан азият чеккан ва айни пайтда Янгиер шаҳридаги маъмурий биноларда вақтинча яшаётган аҳолига тарқатилди.

“Ўзбекистон МЭТ” АЖ ахборот хизмати маълумотига кўра, “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” акциядорлик жамиятининг хайрия акциялари яна давом эттирилади. Жамият аъзоларининг аксарияти ўз аризаларига кўра Сирдарё вилояти ҳокимлигининг “Сардоба” сув омбори талафотлари харажатларини қоплаш учун очилган махсус ҳисоб рақамига бир кунлик иш ҳақини ўтказмоқдалар. Бундан олдинроқ “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамоат фондига ташкилотимиз аъзоларининг аризаларига кўра 197,61 млн. сўм пул маблағлари ўтказиб берилган эди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетикларнинг инсонпарварлик ёрдами сардобаликларга етказиб берилди