Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бағдод туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Ш.П.” фермер хўжалиги масъул шахслари дала майдонига ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида унга ташқаридан аралашиб, сув насоси орқали 963,9 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб, давлат ва жамият манфаатларига жами 867,2 миллион сўм зарар етказган.

Шу каби Департаментнинг Ўзбекистон туман бўлими томонидан ўтказилган назорат тадбирида фуқаро С.М. давлат рўйхатидан ўтмасдан оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил этиб, қўлбола ёндиргичларни табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, жами 289,1 миллион сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланган.  

Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда эса “V.B.” МЧЖ иш бошқарувчиси М.Х. МЧЖ клиникасига  ўрнатилган электр энергиясини ҳисобга олиш ускунасига ташқи таъсир ўтказиб, жами 83,3 миллион сўмлик мулкини талон-торож қилган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергияси ва табиий газ тармоқларига ноқонуний уланиш фош этилди