Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент органлари томонидан электр энергияси ва газ таъминоти ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширув ва тезкор тадбирларда, табиий ресурс тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари фош этилмоқда.

Департаментнинг Қўқон шаҳар бўлими томонидан ИИБ ва “Қўқоншаҳаргаз” бўлими ходимлари билан ҳамкорликда  ўтказилган терговга қадар текширувда фуқаролар Х.А. ва И.Х. “Қудуқлик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги оҳак ишлаб чиқариш цехида 2 дона хумдон ва 54 дона қўлбола газ ёндиргичларни умумий фойдаланишдаги газ тармоғига ўзбошимчалик билан улаб олиб, 672,7 минг куб табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Департаментнинг Шароф Рашидов тумани бўлими томонидан туман электр тармоқлари корхонаси ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “A.B.”масъулияти чекланган жамияти раҳбари А.У. ва бошқалар корхонага қарашли қурилиш объектларини туман электр тармоқлари корхонаси билан ҳеч қандай шартнома тузмасдан умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаб, 330,5 минг кВт/с электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.  

Ушбу қонунбузилиш ҳолатлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 821,4 миллион сўм зарар етказилган.  

Департамент матбуот хизмати хабарига кўра, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.  

ЎзА  

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Табиий газ ва электр энергияси тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатлари фош этилмоқда