2019 йил 22 августда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳанинг энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежовчи технологияларни жорий этиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантиришнинг тезкор чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор ва ижро

Мазкур ҳужжатда иқтисодиёт тармоқлари ва маиший соҳа объектларида энергия самарадорлигига эришиш, қайта тикланувчи энергия манбалари технологияларини кенг жорий этишнинг қатор чора-тадбирлари белгилаб берилган. Унга кўра, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилганда имтиёз ва преференциялар тақдим этилиши, иссиқ сув таъминоти учун сертификатланган қуёш сув иситгичларидан фойдаланиш, шу билан бирга, бино ва иншоотларни лойиҳалаш, таъмирлаш ва қуришда энергия тежовчи лампалардан фойдаланишнинг мажбурийлиги талаб этилади.

«Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамиятида ўтказилган семинар айни ҳужжатнинг мазмун-моҳияти ҳамда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигига эришиш, энергия тежовчи ва қайта тикланувчи энергия манбаларини кенг жорий этиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар таҳлилига бағишланди.

Бугунги кунда мамлакатимиз саноат корхоналарида энергия самарадорлигига эришиш истиқболлари, энергия ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш муҳим масалалардан бирига айланмоқда. Шу сабабли, ишлаб чиқаришда энергия самарадорлигини ошириш учун ҳар бир маҳсулот бирлигига сарфланадиган ёқилғи-энергия ресурсларини сезиларли тарзда камайтиришга эришиш ҳамда саноат корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари биноларига қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш самарали чоралар ҳисобланади.

– Бироқ бунинг учун бир қатор ташкилий-техник чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадга мувофиқ, – деди Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» бошқарма бошлиғи Алишер Тўраев. – Масалан, агар электр двигателлар 40 фоизга яқин электр энергия сарфлаётган бўлса, уларни алмаштириш керак. Албатта, бу жараёнда ҳам пишиқ-пухта ҳисоб-китоблар зарур бўлади. Шу маънода, Президент қарорида кўрсатилганидек, биз 3 йил ичида 2,4 миллиард кВт электр энергияси, 20 минг тонна нефть маҳсулотлари ва 2,4 миллиард куб метр табиий газни тежашга эришишимиз керак. Бу натижага эришиш учун, биринчи навбатда, хўжалик ва давлат субъектларида қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этишимиз зарур. Булар қимматбаҳо ускуналардир. Аммо биз ушбу усул билан миллий ёқилғи-энергия ресурсларини тежашга эришишимиз мумкин.

Тадбирда мавзу доирасида фикр-мулоҳазалар билдирилди, саволларга жавоб берилди.

photo5465598969859124465.jpg

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергия тежамкорлиги – келажак учун имконият
Жамият
20:57 / 13:09:2019