Бугун Тошкентда энергетика соҳасининг етакчи мутахассислари иштирокида ўтказилган тадбирда шу мавзу юзасидан фикр алмашилди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва Франция тараққиёт агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу тадбирда иштирокчиларга электр энергиясидан оқилона фойдаланиш, энергия тежамкор ускуналарни қўллаш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган ишлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди. 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқарма бошлиғи Саодат Ибрагимованинг маълум қилишича, бу каби учрашувлар орқали ёш авлодга электр энергиясини тежаш ва самарали фойдаланиш бўйича билим ва кўникмалар бериш кўзда тутилган. 

– Тадбирни пойтахтимиздаги 50-мактабда ташкил этдик. Унда ушбу таълим муассаса ўқитувчилари ва ўқувчиларига мавзу юзасидан атрофлича маълумот берилди, видео-роликликлар, тарқатма материаллар тақдим этилди. Бу тадбирларни анъанавий тарзда ўтказишдан мақсадимиз эса ёшларда электр энергияси қандай ишлаб чиқарилишини англаш, уни тежаш, халқ мулки сифатида ундан оқилона фойдаланиш масалалари бўйича масъулият туйғусини шакллантиришдир. Қолаверса, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тўғридан-тўғри аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини, яъни фабрика, завод ва бошқа ишлаб чиқариш субъектларини электр энергияси билан таъминлайди. Ҳозирги кунда ташкилотимизнинг асосий вазифаси энергия тежамкорлигини кенг тарғиб қилишга қаратилмоқда, – деди С.Ибрагимова. 

[gallery-23136]

Шунингдек, тадбирда асосий эътибор электр энергиясини ишлаб чиқариш жараёнлари ва бугунги кунда муқобил энергия манбаларини кенг жорий этиш самаралари таҳлил этилди. Унда бугунги кунда хонадонларда қуёш панеллари ўрнатилиб, уларда ишлаб чиқарилаётган электрни давлатга сотиш тизими амалий самара бераётгани таъкидланди. 

– Мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Масалан, Чорвоқ сув омбори яқинида 250 киловатт қувватга эга шамол генератори ўрнатилган. Бухоро ва Қорақалпоғистонда ҳам шамол электр станцияларини ишга тушириш режалаштирилган. Бундан ташқари, мамлакатимизда қуёш энергиясини ишлаб чиқаришга ихтисослашган объектлар ҳам барпо этилмоқда. Шулардан бири – Юқори Чирчиқ туманидаги Юқори Чирчиқ сув таъминоти ҳудудида жойлашган қуёш фотоэлектр станциясидир. Унинг умумий қуввати 200 мегаватт бўлиб, 2024 йилда биринчи навбати – 100 мегаватт қувватда ишга туширилди. Бу ерда ишлаб чиқарилаётган энергия миллий электр тармоқлари орқали Тошкент шаҳри ва вилояти истеъмолчиларига етказиб берилмоқда. Айни пайтда асосий эътибор қайта тикланувчи манбалар – қуёш, шамол ва бошқалар ҳисобидан электр энергияси ишлаб чиқаришни кенгайтиришга қаратилган. Қуёш панеллари фотоэлектр қурилмалар бўлиб, кун нурини энергияга айлантиради. Ҳозирги кунда аҳоли турар жойларида жами 12 минг 454 киловатт қувватга эга қуёш панеллари ўрнатилган. Фуқаролар билан тузилган шартномаларга кўра, ишлаб чиқарилаётган ортиқча энергия миллий тармоққа узатилади ва давлат томонидан автоматик тарзда компенсация қилинади. Яъни, фуқаро ўз хонадонидаги ҳовли, том ёки боғда қуёш панели ўрнатиб, энергия ишлаб чиқарса, ҳар бир киловатт соат учун “Soliq uz” мобиль иловаси орқали 1000 сўм миқдорида маблағ олади. Бу тизим янги технологияларни жорий этиш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳолини барқарор электр энергияси билан таъминлашга қаратилган давлат қўлловидир, – деди “Энергосавдо” юридик бўлими бошлиғи Бахтиёр Мамадолиев. 

Шунингдек, тадбир доирасида амалий кўргазмалар ташкил этилди, ўқувчилар учун энергия самарадорлиги мавзусида қизиқарли савол-жавоблар ва викториналар ўтказилди. 

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электр энергиясидан қай тарзда самарали фойдаланиш мумкин?