Ўзбекистоннинг Покистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Тўхтаев икки давлат ўртасида қўшма корхоналар ташкил этиш орқали ўзаро савдо ва сармоя ҳажмини ошириш, хусусан тўқимачилик соҳасини биргаликда ривожлантириш учун улкан салоҳият мавжудлигини таъкидлади. Бу ҳақда Покистон ахборот агентлиги хабар берган.

Покистон тўқимачилик фабрикалари уюшмасига (APTMA) ташрифи чоғида дипломатимиз ушбу мамлакатдаги тўқимачилик компаниялари вакилларини юртимизда талаб юқори бўлган сифатли маҳсулотларга талабини ўрганишга чақирди. Айниқса диёримизнинг арзон энергия ва мўл пахта захираси покистонлик инвесторлар Ўзбекистон бозорида савдо ва сармояни ривожлантириши учун жозибадор имконият яратишини таъкидлади.

Элчи икки давлат ўртасида бозорга киришни осонлаштириш бўйича бир неча англашув меморандуми ва келишув имзоланганини эслатди. Ўзаро тўғридан-тўғри авиа рейслар ҳозирча саёҳат вақтини 90 дақиқа қисқартирган. Покистон, Афғонистон ва Ўзбекистон иштирокидаги уч томонлама транзит савдоси бўйича музокара ҳал қилувчи босқичга кирган. Келишувга эришилгач, савдо оқими янада тезлашади. Карачи ва Лаҳорда ўзбек савдо марказлари очилган. Навбатдаги шундай маскан Исломободда ишга туширилади.

А.Тўхтаев қайд этганидек, Покистон ва Ўзбекистон “рақобатчи эмас, биродар давлатлар” ва шу боис икки томонлама манфаат йўлида ресурс, билим ва тажриба алмашиш лозим. У APTMA  делегациясини Ўзбекистонга ташриф буюриш, кўргазма ва конференцияларда иштирок этишга таклиф қилди. Яқин ойларда республикамизнинг бошқа савдо делегациялари ҳам ушбу қардош ўлкага келишини қўшимча қилди.

APTMA раиси Комрон Аршод ўзаро савдодаги муаммолар, жумладан расмий банк каналлари йўқлиги, эркин савдо битимини имзолаш кечикаётгани, ёрлиқлашдаги тил тўсиғи, Афғонистон транзит йўналишидаги муаммо, Транс-Афғон темир йўли қурилишининг секин суръатини қайд этди. Имкониятларни тўлиқ рўёбга чиқариш учун банк алоқаларини мустаҳкамлаш, эркин савдо шартномасини тезроқ тузиш, савдо делегациялари мунтазам алмашинувини йўлга қўйиш зарурлигини таъкидлади.

Ҳудуд раиси Асад Шофий делегацияга Покистон тўқимачилик саноати ҳақида маълумот бериб, кўп асрлик алоқаларга қарамай, ҳозирги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми бор-йўғи 125 миллион долларни ташкил этишига урғу берди. Мамлакати “тикув инқилоби” лойиҳаси доирасида тўқимачилик экспортини 50 миллиард долларга етказишни кўзлаётганини айтиб, Ўзбекистонни айни жараёнда фаол ҳамкорлик қилишга чақирди.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элчи: Покистон ва Ўзбекистон ўзаро савдони ривожлантириш учун улкан салоҳиятга эга