Исломобод шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Покистон Ислом Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ҳукуматлараро комиссиянинг 7-йиғилиши бўлиб ўтди.

 Анжуманга Ўзбекистон томонидан Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов, Покистон томонидан Бош вазирнинг савдо ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд ҳамраислик қилди.

Тадбир ўзаро ҳамкорликнинг турли йўналишларида мавжуд масалаларни ҳар томонлама муҳокама қилиш учун ўзига хос майдон вазифасини бажарди. Ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтиришнинг истиқболли йўналишларини аниқлаш ҳамда ҳар бир масала бўйича амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида кейинги қадамларни белгилаш имконини берди.

Томонлар икки мамлакат ўртасида Имтиёзли савдо тўғрисидаги битим юзасидан келишиш жараёни муваффақиятли якунланганини мамнуният билан қайд этдилар. Ҳужжат имзолангандан кейин белгиланган вазифаларни амалга ошириш учун қўшма “Йўл харитаси” ишлаб чиқиш бўйича якдил фикрга келинди. 
Яқин келажакда Ўзбекистон-Покистон товар айирбошлаш ҳажмини 1 миллиард долларга етказиш мақсадида мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш бўйича фаол иш олиб боришга келишилди.

Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида саноат кооперациясини чуқурлаштириш чора-тадбирлари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Покистон ўртасида 2022 йилга мўлжалланган саноат кооперацияси дастурини биргаликда ишлаб чиқишга ўзаро тайёрлик билдирилди. Мазкур ҳужжатга қишлоқ хўжалиги, қишлоқ хўжалиги машинасозлиги, енгил, фармацевтика ва электротехника саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳаларда аниқ лойиҳалар, шунингдек, ушбу лойиҳалар ташаббускорлари, режаларни амалга ошириш муддати ҳақида маълумотлар киритилади. Шу мақсадда Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан Покистон Савдо вазирлиги ўртасида қўшма лойиҳа офисини тузиш таклиф этилди. 

Шунингдек, томонлар турли соҳалардаги ютуқларни намойиш этиш ва қўшма лойиҳаларни амалга оширишга икки мамлакат тадбиркорларини жалб қилиш мақсадида Ўзбекистон ва Покистонда мунтазам равишда саноат-тармоқ кўргазмаларини ўтказиш амалиётини йўлга қўйишга келишиб олдилар.
Транспорт ва транзит соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантиришга ҳам устувор аҳамият берилди. “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешавор” транс–афғон темир йўли қурилиши лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш, тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳамда қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича навбатдаги тадбирлар ишлаб чиқилди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди. Жумладан, томонлар ушбу соҳадаги мавжуд шартномаларни амалга оширишни жадаллаштириш бўйича ечим ишлаб чиқдилар, яқин келажакда алоҳида ҳамкорлик дастурини шакллантиришга келишиб олдилар.
Учрашув доирасида икки мамлакат олий ўқув юртлари, технопарклар, илмий марказлари, илмий-тадқиқот лабораториялари ва бизнес-инкубаторлари ўртасида алоқа ўрнатиш, икки томонлама туризмни ривожлантириш, рақамли иқтисодиёт, архитектура, урбанизация ва инфратузилмавий ривожланиш соҳаларида тажриба алмашишни назарда тутган ҳолда ҳудудлараро ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунида тадбирда эришилган барча келишувларни акс эттирувчи тегишли баённома имзоланди.

ЎзА
 
Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон-Покистон савдо айирбошлаш қиймати 1 миллиард долларга етади