–Афғонистон минтақавий ва глобал хавфсизликнинг муҳим омили эканидан келиб чиқиб, ушбу мамлакатнинг ҳукумати билан конструктив ва амалий ҳамкорлик олиб бориш зарур, деб биламиз.

Биз Фаластин халқи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти резолюциялари билан тасдиқланган ҳуқуққа, яъни ўзининг мустақил давлатини барпо этиш ҳуқуқига эга, деган қатъий позициямизни яна бир бор билдирамиз, – деди Президент.

Эл-юртимиз уруш ва офатлар вақтида оғир вазиятга тушиб қолган бегуноҳ инсонларга доимо беғараз ёрдам кўрсатиб келган.

Инсонпарварлик анъаналаримизга содиқ қолиб, Ўзбекистонга олиб келинган Фаластин фуқароларига меҳмонларимиз сифатида зарур ижтимоий, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш бўйича махсус фармон қабул қилинди.

Президентимиз бағрикенг, меҳр-оқибатли халқимиз ушбу фармонда кўзда тутилган чора-тадбирларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда фаол иштирок этишига ишонч билдирди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Эл-юртимиз оғир вазиятга тушиб қолган бегуноҳ инсонларга доимо беғараз ёрдам кўрсатиб келган