Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экспортбоп маҳсулотлар кўпаймоқда

Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 88,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Тошкент вилоятида жорий йилнинг ўтган даврида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 88,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди.

Мамлакатимизда импорт ўрнини босадиган, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш, тармоқ ва тармоқлараро саноат кооперациясини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2015 йил 11 февралдаги 2015-2019 йиллар учун тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ваматериаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури тўғрисидаги қарори бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим дастуриламал бўлаётир.

Ушбу ҳужжат ижроси доирасида Тошкент вилоятида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Ишлаб чиқарувчиларга бир қатор имтиёз ва преференциялар берилаётгани соҳа ривожига хизмат қилаётир. Техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозланаётган корхоналарда харидоргир, замонавий ва рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми ортмоқда. Иқтисод қилинган маблағлар корхоналар инвестиция салоҳиятини ошириш, ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулот нархини камайтиришга йўналтирилаётир. Масалан, ўтган йилнинг шу даврда ўн учта корхонада маҳаллийлаштириш дастури асосида 39 лойиҳа бўйича тайёр маҳсулот, жумладан, бутловчи қисм ва деталлар ишлаб чиқарилган бўлса, жорий йилда бу кўрсаткич қарийб бир ярим баробар ошди. Яъни, 20 корхонада 70 дан ортиқ лойиҳа ҳаётга татбиқ қилинди.

Буни Бекобод шаҳридаги “Ўзбекистон металлургия комбинати” фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Комбинатда маҳаллийлаштириш дастури асосида уч турдаги пайвандлаш электродлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Натижада маҳсулот ишлаб чиқариш тури кўпайди. 90 дан зиёд кишининг бандлиги таъминланди. Шу йилнинг 9 ойида 40,5 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот тайёрланди.

Маълумотларга кўра, Чирчиқ шаҳридаги “Ўзбеккимёмаш” акциядорлик жамиятида ҳам маҳаллийлаштириш дастури асосида салмоқли ишлар амалга оширилган. Хусусан, саноат корхоналари учун турли босимли ҳаво ҳайдовчи насослар, бурғулаш ускуналарининг эҳтиёт қисмлари, нефть ва нефть маҳсулотларини сақлашга мўлжалланган 700-5000 метр куб сиғимга эга резервуарли металл конструкциялар, дастгоҳлар, нефтгазкимё ускуналари ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқарилган.

Корхонада зангламайдиган металлдан тайёрланаётган қошиқ, санчқи, чўмич каби уй-рўзғор буюмлари, ошхона тўпламлари ўзининг арзонлиги ва сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.

“Ўзбеккимёмаш” мутасаддиларининг айтишича, корхонанинг халқаро талабларга мос бундай замонавий ва рақобатбардош маҳсулотлари кўплаб хорижий давлатларга экспорт қилинмоқда. Айни пайтда юртимизда ишлаб чиқарилмайдиган айрим маҳсулотларни ўзлаштириш устида олиб борилаётган изланишлар ниҳоясига етмоқда.