ФОТОРЕПОРТАЖ
Андижон тумани Қорадарё дарёси атрофидаги экотуризм масканларида “Plogging Tour” экоҳаракати ҳамда “Piknik madaniyati” акциялари ўтказилди.
Тадбирда вилоят экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси, вазирлик ҳузуридаги тизим ташкилотлар ходимлари ҳамда 100 нафарга яқин эковолонтёр иштирок этади.
Баҳор мавсумида ҳудудлардаги оммабоп экотуризм масканларига аҳоли вакилларининг табиат қўйнида дам олиш ва пикник қилиш мақсадида ташриф буюриши, мазкур ҳудудларда чиқиндилар ташланиши, тартибсиз гулхан ёқилиши ҳолатлари кўпайиб бориши оқибатида атроф-муҳит ифлосланаётгани, ўсимлик ва ҳайвонот оламига зарар етаётгани ачинарли. Плоггинг ва пикникдан кўзланган мақсад юқоридаги каби ҳолатлар атроф-муҳит учун нечоғли зарарли эканлигини дам олувчиларга уқтириш, табиатни тоза сақлашга ундаш ҳамда кишиларда дам олиш, экологик маданиятни шакллантиришдан иборат.
[gallery-23742]
Тадбир давомида иштирокчилар белгиланган ҳудудни чиқиндилардан тозалади. Якунда атроф-муҳитни тозалашда жонбозлик кўрсатганлар рағбатлантирилди.
Зуҳриддин Умурзоқов (сурат), ЎзА