Жиззах вилоятининг Арнасой туманида, Айдар кўли атрофида экологик уйғунлик ва замонавий инфратузилма муштарак бўлган, юртимиз табиати ва келажак туризм салоҳиятини ифода этувчи янги экотуризм маскани барпо этилмоқда.

Президентимиз 2025 йил 20 август куни тадбиркорлар билан учрашувда таъкидлаганидек, мамлакатда туризмни ривожлантириш, ички ва зиёрат туризми имкониятларини кенгайтириш, янги туристик маршрутлар ташкил этиш — бугунги куннинг устувор вазифаларидан биридир. Ана шу даъватдан сўнг, Айдар – Арнасой ҳудудидаги лойиҳалар янада жонланди, замонавий саёҳат инфратузилмасини шакллантириш ишлари изчил суръат олди.

Экологик маскан доирасида табиатга уйғун равишда экомеҳмонхоналар, пиёда ва велосипед йўлаклари, ахборот маркази барпо этилмоқда. Қуёш панеллари, ёмғир сувини йиғиш тизимлари, чиқиндиларни саралаш пунктлари каби ечимлар эса ҳудуднинг экологик барқарорлигига хизмат қилади.

Қурилиш ишларига 60 дан зиёд махсус техника ва 190 нафардан ортиқ ишчи жалб этилган бўлиб, уларнинг кўпчилигини маҳаллий аҳоли ташкил этади. Бу эса лойиҳанинг ижтимоий аҳамияти — янги иш ўринлари яратилиши ва ҳудуд иқтисодиётига ижобий таъсир кўрсатаётганидан далолат беради.

Айдар – Арнасой экотуризм маскани 2025 йил ноябрида тўлиқ фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. У нафақат дам олиш учун қулай маскан, балки Ўзбекистоннинг барқарор ривожланиш ва туризм сиёсатининг амалий намунасига айланади.

А. Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги экотуризм маскани барпо этилмоқда