Ижтимоий тармоқларда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномасининг бекор қилингани ҳақида хабарлар тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди.   

“Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармалари бошлиқлари билан жорий йилнинг 1 апрелидан 1 июлига қадар муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Мазкур меҳнат шартномалари муддати жорий йилнинг 1 июль куни тугагани сабабли вазирликнинг ҳудудий бошқармалари бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинган ва ҳозирги кунда кейинги муддатга улар билан меҳнат шартномасини расмийлаштириш ишлари олиб борилмоқда.   

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 175-моддасига асосан меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходим, шунингдек, унинг оила аъзолари ҳаёти, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсига оид маълумотлардир. Бу маълумотлар сирасига ходим тўғрисидаги ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилиш асослари бўйича маълумотлар ҳам киради. Ходимнинг шахсига доир маълумотлари тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига тааллуқли ҳисобланади.   

Меҳнат кодексининг 113-моддасига асосан, ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишувга кўра, муддатли меҳнат шартномаси, агар қонунда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, ўз ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар ташкилотларнинг раҳбарлари, раҳбар ўринбосарлари ва бош бухгалтерлари, шунингдек, уларнинг алоҳида бўлинмалари раҳбарлари билан тузилиши мумкинлиги кўрсатилган”, дейилади изоҳда.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология вазирлиги ва ҳудудий бошқармалар бошлиқлари билан тузилган меҳнат шартномалари нега бекор қилинди?