Муносабат

Маълумки, жорий ҳафта давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг сайловдан кейинги биринчи мажлиси, Олий Мажлис Сенатининг биринчи ялпи мажлиси ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзодини кўриб чиқишга бағишланган мажлиси бўлиб ўтди.  

Мазкур муҳим тадбирларда давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, келгусидаги долзарб вазифалар, ҳаётий режа ва ташаббусларни илгари сурди.  

Хусусан, Қонунчилик палатасининг биринчи мажлисида Президентимиз сиёсий партияларнинг дастурий ғояларига тўхталиб, партиялар ва уларнинг фракциялари олдида турган муҳим вазифаларга эътибор қаратди. Бу борада фракциялар раҳбарлари ўз муносабатини билдирмоқда. 

Абдушукур Ҳамзаев,  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги  

Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари:  

— Янги шаклланган парламент қуйи палатасининг келгуси беш йилликдаги энг устувор вазифалари юзасидан Экологик партия фракцияси учун ҳам жуда муҳим бўлган ташаббус ва ғоялар Президентимиз томонидан алоҳида қайд этиб ўтилди. Айниқса, бунда партиямиз Сайловолди дастурида кўзда тутилган кўплаб вазифаларнинг ҳам ижроси қамраб олингани биз учун алоҳида аҳамиятга эга.  

Сайловолди дастуримиздан ўрин олган давлат органлари ва корхоналари ҳудудларида яшил боғлар ташкил этиш, мамлакатимизда экологик маданиятни юксалтириш бўйича алоҳида дастур қабул қилиш вазифалари эътироф этилди. Очиғи, бу вазифаларнинг ижроси мамлакатимиз, аҳолимиз учун нақадар аҳамиятли ва зарур эканини бугунги экологик вазиятнинг ўзи яққол кўрсатиб турибди. Қолаверса, табиатнинг бугунги овози бизни шунга даъват этмоқда.  

Мамлакат раҳбари томонидан Қонунчилик палатасида иқлим ўзгариши оқибатларини камайтириш ва “яшил” иқтисодиётга ўтишни тезлаштириш масалалари бўйича парламент комиссиясини ташкил этиш таклифи ҳам айни бугунги куннинг талаби. Қолаверса, бу партиямиздан сайланган депутатларнинг дастурий мақсадларига ҳамоҳанг экани бизни янада масъулият билан ишлашга даъват этади.  

Бу, энг аввало, иқлим ўзгаришлари ва “яшил” иқтисодиёт масалалари бўйича давлатимиз раҳбари томонидан юксак минбарларда илгари сурилаётган ташаббуслар ижросини таъминлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.  

Мажлисда аҳолини ташвишга солаётган ҳаётий соҳаларда, хусусан, озиқ-овқат хавфсизлиги ҳамда экология билан боғлиқ масалаларда парламент ва депутатлик назорати сусайгани жуда ўринли таъкидлаб ўтилди.  

Янги чақириқда фракциямиз ва партиямиз ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратади. Мавжуд экологик вазиятни реал баҳолаган ҳолда, зиммамиздаги масъулиятни чуқур ҳис этиб, янги куч ва шижоат билан доимо фаол бўлиш, экология соҳасида қонунчилик талаблари ижросини таъминлашда давлат органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг масъулиятини кучайтириш ҳар бир депутатнинг қатъий вазифасига айланади.  

ЎзА мухбири  

Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Экология соҳасидаги вазифалар Экофракция зиммасига катта масъулият юклайди