Айни пайтда хизмат сафари билан Россия Федерациясида бўлиб турган Самарқанд вилояти ҳокими Э.Турдимов Екатеринбург шаҳрида Самарқанд вилоятининг савдо уйи очилишида иштирок этди.
Шунингдек, тадбирда Свердловск вилояти раҳбарлари ҳамда самарқандлик тадбиркорлар қатнашди.
Савдо уйида Самарқандда ишлаб чиқарилаётган трикотаж, гилам ва бошқа кенг турдаги товарлар намойиш этилиб, хизматлар ҳақида маълумот берилмоқда.
Вилоят ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, сафар давомида Самарқанд ва Свердловск вилоятлари раҳбарлари ва тадбиркорлари иштирокида бизнес форум, учрашув ва мулоқотлар ўтказиш кўзда тутилган.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири