Шу кунларда Жанубий Кореяда бўлиб турган Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев Пусан шаҳри мэри Пак Хёнг Чун билан учрашувда шундай келишувга эришди.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, учрашув давомида А.Бобоев Самарқанднинг Марказий Осиёдаги асосий логистика марказларидан бири ҳисобланиши, йирик автомобил ҳамда темир йўл йўналишлари орқали товарларни тез ва самарали етказиб бериш имконияти ҳақида маълумот бериб, кореялик тадбиркорларни ҳамкорликда ишлашга таклиф этди. Ҳудудлар ўртасида ишга солинмаган имкониятлардан келиб чиқиб, электроника ва электротехника, металлургия, фармацевтика ва биофармацевтик бўйича биргаликда лойиҳаларни амалга ошириш, КОICАнинг Самарқанддаги самарали дастурлари асосида Пусандаги кема қурилиши ва саноат корхоналарига малакали ишчиларни етказиб бериш, миграция ва меҳнат ресурсларини бошқариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Пусан шаҳри мэри Пак Хёнг Чун Самарқанд билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пусанда “Самарқанд савдо уйи” очилади