Екатерина Воронина Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади
Енгил атлетиканинг кўпкураш йўналишида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Екатерина Воронина "Токио–2020" Олимпия ўйинларидаги чиқишини тугатди.
Ҳамюртимиз сўнгги 800 метрга югуриш баҳсларида 2:09.73 дақиқа натижа қайд этди. Бу кўрсаткич ҳамюртимизга 969 очко тақдим қилди. Умумий ҳисобда 6298 очко жамғарган ҳолда мусобақани 12-поғонада якунлади.
ЎзА